Икки дивизионда собиқ UFC чемпиони Даниэль Кормье Хабиб Нурмагомедовнинг ММА`даги фаолиятини эрта якунлагани ҳақида гапирди. "Ҳали жуда эрта эди.
Пойтахтимиздаги "Saxovat Sport Servis" спорт мажмуасида Халқаро теннис федерациясининг мусобақалар тақвимидан жой олган М15 таснифига кирувчи турнир қизғин баҳсларга бой ўтмоқда. Мусобақанинг яккалик баҳслари иккинчи даврасида Сергей Фомин нейтрал теннисчи Дмитрий Долженковга бор йўғи битта геймни бой бериб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
Украина дзюдо федерацияси июнь ойида Будапештда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этишдан воз кечганини маълум қилди. Улар бунга сабаб қилиб буларуслик спортчиларга миллий байроқларда иштирок этиш ҳуқуқи берилганини ваъж сифатида кўрсатишди. Аввалроқ Беларус олимпия қўмитаси 1 июндан бошлаб дзюдочилар мамлакат байроғи остидаги турнирларда қатнаша олишини маълум қилганди.
Жорий йил 29-майдан 4-июнгача Фарғона шаҳридаги “Само” спорт мажмуаси халқаро спорт мусобақасига мезбонлик қилмоқда. Марказий Осиё Волейбол ассоциациясига аъзо давлатлар ўртасида эркаклар ўртасида “Миллатлар лигаси” мусобақаси бошланди.
Бокс бўйича “Thailand Open” мусобақаси ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда. Бугун ва эртага турнирда финал олдин жанглар бўлиб ўтади.
Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашган спорт мактаби стадионида U-19 (эркаклар ва аёллар) ўсмирлар ўртасида спортнинг регби тури бўйича мамлакат чемпионати бўлиб ўтди. Турнирда юртимизнинг турли ҳудудларидан келган — 12 та ўғил болалар ва 5 та қизлар жамоаси ғолиблик учун баҳс олиб боришди.
Профессионал бокснинг иккинчи энг енгил вазн тоифасида WBA Interim чемпиони Муроджон Аҳмадалиев шанба кунги жанги олдидан ўтказилаётган расмий табдирлардаги иштирокига киришди. Чарм қўлқоп устамиз бизнинг вақт билан 31 май тонгида Мексиканинг Гвадалахара шаҳрида ташкил этиладиган Matchroom бокс оқшомида мексикалик Луис Кастильога қарши рингга кўтарилади.
Жорий йилнинг 28-31 май кунлари Нукус шаҳрида белбоғли кураш бўйича ўғил болалар ҳамда қизлар ўртасида жаҳон ва Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтади. Нуфузли мусобақа олдидан оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
Пойтахтимиздаги "Saxovat Sport Servis" спорт мажмуасида Халқаро теннис федерациясининг мусобақалар тақвимидан жой олган М15 таснифига кирувчи турнир давом этмоқда. Турнирнинг яккалик ва жуфтлик беллашувларида Денис Истомин, Сергей Фомин, Илья Игнатов, Бобур Мадаминов, Раҳимбек Иброҳимов, Амир Милушев, Максим Шин каби теннисчиларимиз иштирок этмоқда.
“Humo Arena” спорт мажмуасида стол тенниси бўйича ёшлар ўртасидаги “WTT Youth Contender Tashkent – 2025” халқаро мусобақасига старт берилди. Мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон, Саудия Арабистони, Эрон, Малайзия, Қозоғистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Туркманистон, Беларусь, Озарбайжон, Грузия, Буюк Британия, Тожикистон, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Қирғизистон ва Австралия каби мамлакатлардан келган 316 нафар ёш стол теннисчи ўзаро рақобатлашмоқда.
Узоқ йиллар давомида ўзбек дзюдоси ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган тажрибали мураббий Шуҳрат Расулов ИВ ДАН қора белбоғ соҳиби бўлди. Осиё дзюдо иттифоқи (JUA) Рефери директори Асхат Житкеев тегишли сертификатни тантанали равишда ўз эгасига топширди.
Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича "Thailand Open" халқаро турнирида чорак финал баҳслари доирасида Ўзбекистон терма жамоасининг 6 нафар боксчиси рингга кўтарилди. Чорак финал жангларининг навбатдаги кунида Фарёзбек Дўсматов -55 кг.
Кеча Қатарда халқаро стол тенниси федерациясининг (ITTF) навбатдаги Бош ассамблеяси бўлиб ўтди. Тадбир давомида бўлажак нуфузли мусобақалар мезбонлари ҳам аниқлаб олинди.
Халқаро хоккей федерацияси Россия терма жамоасини 2026 йилги Олимпия ўйинларига қабул қилиш масаласида Халқаро олимпия қўмитасининг (ХОҚ) Россия терма жамоаларига нисбатан позициясига таянишини билдирди. Бу ҳақда ХОҚ матбуот хизмати Матч ТВ хабар берди.
Таиланд шарафини ҳимоя қилган 105 ёшли спортчи Саванг Жанпрам Тайванда бўлиб ўтган Бутунжаҳон ветеранлар ўйинларида (World Masters Games) тўртта олтин медални қўлга киритди, деб ёзади People.У мусобақаларда энг кекса спортчи бўлиб, “100 дан ошганлар” тоифасида ягона иштирокчи эди.
Жорий йилнинг 17-25 май кунлари БААнинг Шаржа шаҳрида анъанавий «Шаржа Мастерс» мусобақаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистоннинг 4 нафар шахматчиси иштирок этди — Нодирбек Абдусатторов, Жаҳонгир Воҳидов, Ортиқ Ниғматов ва Муҳиддин Мадаминов.
Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров Швецияда ўтказилган халқаро турнир — TePe Sigeman & Co 2025 мусобақасида биринчи ўринни қўлга киритди.Турнир 7 турдан иборат бўлиб, 8 нафар таклиф этилган кучли шахматчилар иштирокида "раунд-робин" форматда ўтказилди.
Бугун, 25 май куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF)нинг ҳар тўрт йилда бир марта ўтказиладиган ҳисобот сайлов конгресси кўтаринки руҳда якунланди.Aҳамиятли жиҳати, янги олимпия даври – 2025-2029 йилларнинг тараққиёт стратегиясини белгилаш мақсадида фаолият олиб борадиган Халқаро оғир атлетика федерацияси Ижроия қўмитасининг 17 нафар аъзолари қаторидан Ўзбекистон Республикаси спорт вазири ўринбосари, мамлакат оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шахрулло Маҳмудов жой эгаллади.
Тўрт кун давомида Тошкент шаҳри рамзий маънода Осиё қитъаси дзюдосининг пойтахти мақомида бўлди. Муҳташам "Алпомиш" муз саройида юқори савияда ташкил этилган турнирда дунёнинг ўндан ортиқ давлатидан жами 835 нафар дзюдочи икки ёш тоифасида медаллар учун баҳс олиб борди.
Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида жиу-житсу буйича ўтказилган "Grand Slam" туркумидаги мусобақаларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муваффақиятли иштирок этди. Жумладан, “Amatures” йўналишида Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритди.
Бугун, 26 май куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон Профессионал бокс федерациясининг навбатдан ташқари конференциясида Билол Эркинов федерация раиси этиб сайланди. Шунингдек, федерация раисининг биринчи ўринбосари сифатида Ғофур Раҳимов, ўринбосарлар сифатида Зиёвиддин Хожиниёзов ва Умид Ёқубов сайланди.
13-20 июнь кунлари Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида дзюдо бўйича яккалик ва аралаш жамоавий дастурдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. 83 мамлакатдан 500 нафарга яқин спортчи иштирок этадиган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам катта таркибда қатнашади.
Самарқанд мезбонлигида триатлон бўйича ўтказилган “World Triathlon Cup Samarkand-2025” мусобақаси якунланди. 35 дан ортиқ мамлакат спортчилари иштирок этган мусобақанинг аёллар баҳсида олтин медал Халқаро триатлон федерацияси байроғи остида ҳаракатланган Диана Исаковага насиб этди.
Фигурали учувчи Иван Поповнинг Ўзбекистон терма жамоасига трансфери маъқулланмади. Бу ҳақда ТАСС нашри ўз манбасига таяниб, хабар бермоқда.
Ҳар бир спортчи олимпия ва паралимпия ўйинларида иштирок этишни, юрти байроғини баланд кўтаришни орзу қилади. Ҳар сафар 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақасида, очилиш маросимига йўл олган делегациямизни катта ҳаяжон билан кузатамиз.
Шу кунларда пойтахтимиз дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё кубогига мезбонлик қилмоқда. Айни пайтга келиб, 8 мамлакатдан ташриф буюрган мусобақада ўсмирлар ўртасидаги беллашувлар ниҳоясига етди.
24-май – 1-июнь кунлари Таиланд пойтахтида бокс бўйича “Thailand Open” халқаро мусобақаси бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада иштирок этадиган Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоаси Бангкок шаҳрига йўл олди.
Навоий шаҳридаги спорт мажмуасида 15 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида эркин кураш бўйича “Бош прокурор кубоги” мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидан келган полвонлар ўзаро беллашди.
Пойтахтимиздаги "Алпомиш" спорт мажмуаси дзюдо бўйича "Tashkent Cadet and Junior Asian Cup" мусобақасига мезбонлик қилмоқда. Унда Осиёнинг турли мамлакатларидан келган 300 нафардан зиёд ёш полвонлар ўзаро рақобатлашмоқда.
Пойтахтимиздаги “Saxovat sport servis” спорт мажмуасида Халқаро теннис федерациясининг расмий тақвимига киритилган М15 тоифасига кирувчи халқаро турнирда ёш теннисчимиз Максим Шин муваффақиятли иштирок этмоқда. Мусобақанинг яккалик баҳсларида М.Шин биринчи ва иккинчи даврада нейтрал теннисчилар Алексей Алешчев ҳамда Максим Жуковни таслим қилди ва чорак финалга чиқди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.