Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг футбол мусобақасида бугун финалчилар номи маълум бўлади. Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U23 терма жамоаси ярим финалда мезбон Японияга қарши баҳс олиб боради.
Ўзбекистон делегацияси Осиё ўйинларининг 10-кунида 2 та олтин ва 1 та бронза медалига эга чиқди. ОЛТИН — Акбар ЖўраевОғир атлетика | -110 кг — Барнохон СайфуллаеваЕнгил атлетика | баландликка сакраш БРОНЗА — Фазлиддин ЭркинбоевБокс | -80 кг Умумий медаллар: 44 та (14 олтин, 17 кумуш ва 13 бронза).
Япониянинг Нагоя шаҳрида давом этаётган Осиё ўйинларида бокс бўйича ярим финал жанглари старт олди. Бугун Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар аъзоси финал йўлланмаси учун рингга кўтарилди.
Японияда бўлиб ўтаётган қитъа биринчилигида қатнашган икки нафар Ўзбекистон терма жамоаси аъзосининг таҳлилларида тақиқланган препаратлар аниқланди. Натижада уларнинг мусобақадаги иштироки муддатидан олдин тўхтатилди.
Шавкат Мирзиёев шахмат ва парашахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоалари аъзолари ҳамда уларнинг яқинлари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда президент мтабуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон делегацияси Осиё ўйинларида навбатдаги олтин медални қўлга киритди. Енгил атлетика бўйича терма жамоамиз аъзоси Барнохон Сайфуллаева баландликка сакраш дастурида ғолибликка эришди.
PFL чемпиони Усман Нурмагомедов UFC’га ўтган тақдирда, промоушен унга дарҳол Арман Царукян билан жанг бериши мумкинлигини айтди. «UFC дарҳол Царукян билан жанг бериши мумкин.
Ўзбекистон дзюдосининг етакчи вакилларидан бири Диёра Келдиёрова катта танаффусдан кейин яна расмий мусобақада иштирок этади. Париж-2024 Олимпиадаси чемпиони 17–18 октябрь кунлари Қозоғистоннинг Актау шаҳрида ташкил этиладиган Aktau Asian Open 2026 турнирида татамига чиқади.
Александр Усик фарзандларини қандай тарбиялаши ҳақида гапириб берди. Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Александр Усик фарзандларини пул билан қандай рағбатлантиришини сўзлаб берди.
PFL чемпиони Усман Нурмагомедов Ҳабиб Нурмагомедов ва Ислом Махачевнинг кураш услублари ўртасидаги фарқ ҳақида гапириб берди. «Ҳабиб ҳар сафар курашда қандайдир янги нарсаларни қилади.
Ўзбекистон делегацияси Осиё ўйинларида яна бир медални қўлга киритди. Бокс бўйича терма жамоамиз аъзоси Фазлиддин Эркинбоев -80 кг вазн тоифасида бронза медалига сазовор бўлди.
Япониянинг Аичи-Нагоя шаҳрида бзлиб ўтаётган Осиё Ўйинларининг навбатдаги кунини Ўзбекистон делегацияси олтин медаль билан бошлади. Оғир атлетика бўйича эркаклар ўртасида 110 кг вазн тоифасида мусобақа якунига етди.
Ўзбекистон делегацияси Осиё ўйинларининг 9-кунида ҳам 2 та олтин ва 2 та бронза медалларини қўлга киритди. ОЛТИН МЕДАЛЛАР— Покизахон КамолиддиноваКураш | -78 кг — Аҳрор ЗиёдуллаевКураш | -81 кг БРОНЗА МЕДАЛЛАР — Шоҳиста НазароваКураш | -78 кг — Анвар АнваровЕнгил атлетика | узунликка сакраш Манба: olympic.uz
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 28 сентябрь куни 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ва 3-Парашахмат олимпиадаси ғолиблари ҳамда иштирокчиларини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Фармонга кўра, Самарқанд шаҳрида илк бор ўтказилган мазкур мусобақаларда муваффақиятли иштирок этган, юқори профессионал маҳорат, ақл-заковат, ирода ва матонат намоён этган ҳамда Ўзбекистоннинг халқаро нуфузини оширишга муносиб ҳисса қўшган бир қатор шахматчилар, мураббийлар ва соҳа мутахассислари давлат мукофотлари билан тақдирланди.
Япониянинг Аичи–Нагоя шаҳрида ўтаётган Осиё ўйинларининг бокс мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муваффақиятли иштирок этмоқда. -51 кг вазн тоифасида Феруза Казакова чорак финалда шимолий кореялик Ан Кум Бёлга қарши рингга кўтарилди.
Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ҳисобига яна бир медаль қўшилди. Енгил атлетика бўйича терма жамоамиз аъзоси Анвар Анваров узунликка сакраш баҳсларида совриндорлар қаторидан жой олди.
Тайсон Фьюри Энтони Жошуага қарши жангдан сўнг қайси рақиб билан тушмоқчи эканлигини маълум қилди. «У оддий оғир вазнли боксчи.
UFC ва Zuffa Boxing президенти Дана Уайт Тайсон Фьюри – Энтони Жошуа жангини ташкиллаштиришдаги муаммолар сабабли промоутер Эдди Хирнни танқид остига олди. «Жангнинг бўлиб ўтишига ёрдам бериши керак бўлган инсон ҳар доим фақат халақит бериб келди.
UFC чемпиони Жастин Геджи Арман Царукяннинг навбатдаги жанги чемпионлик жанги бўлиши кераклигини маълум қилди. «Арман яқиндагина катта жанг ўтказди ва ҳайратланарли ғалабани қўлга киритди.
UFC чемпиони Жастин Геджи Илия Топурия уларнинг жангида таслим бўлмаганини маълум қилди. «Топурия раундлар оралиғидаги стулда таслим бўлгани йўқ.
WTA янги ҳафталик рейтингни эълон қилди. Унда Ўзбекистон номидан иштирок этаётган теннисчилар орасида муҳим ўзгариш қайд этилди.
Қозоғистонлик енгил атлетикачи Ясмина Токсанбаева Японияда ўтказилаётган 2026-йилги Осиё ўйинларида спортча юриш марафонида қўлга киритган олтин медалидан маҳрум қилинди. Бу ҳақда спортчи Instagram саҳифасида маълум қилди.
Осиё ўйинларининг футбол бўйича ярим финал учрашувида ўзбекистонлик ҳакамлар ҳам фаолият олиб боради. 29 сентябрь куни аёллар футболи бўйича КХДР ва Хитой терма жамоалари ўртасида ярим финал баҳси ўтказилади.
Ўзбекистон делегацияси Осиё ўйинларида яна бир олтин медални қўлга киритди. Кураш бўйича терма жамоамиз аъзоси Ахрор Зиёдуллаев -81 кг вазн тоифасида чемпионликка эришди.
Ўзбекистон делегацияси Осиё ўйинларида навбатдаги олтин медални қўлга киритди. Кураш бўйича терма жамоамиз аъзоси Покизахон Камолиддинова -78 кг вазн тоифасида Осиё ўйинлари чемпиони бўлди.
Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров шахмат Олимпиадасидаги ғалабадан кейин 21 ёшга тўлмасдан туриб иккинчи марта Олимпиада чемпиони бўлганидан жуда хурсанд эканини айтган эди. Собиқ жаҳон чемпиони Владимир Крамник Синдоровнинг бу фикрига ҳазиломуз тарзда муносабат билдирди.
Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ҳисобига яна бир медаль қўшилди. Кураш бўйича терма жамоамиз аъзоси Шоҳиста Назарова -78 кг вазн тоифасида бронза медалига сазовор бўлди.
27 сентябрь куни Японияда ўтаётган Осиё ўйинларида навбатдаги, саккизинчи кун баҳслари якунига етди. Ўзбекистон делегацияси вакиллари кун давомида жами тўртта медалга сазовор бўлди.
Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларида Ўзбекистон бокс терма жамоаси вакиллари навбатдаги жангларини ўтказди. Кун якунларига кўра, Абдумалик Халоков ва Жаҳонгир Зокиров ярим финалга чиқди, Фазлиддин Эркинбоев эса мусобақадаги юришини ишончли ғалаба билан бошлади.
Самарқандда ўтказилган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси Ўзбекистон учун тарихий якун билан тугади. Терма жамоамиз Open йўналишида бош совринни қўлга киритиб, ўз тарихида иккинчи марта Олимпиада чемпиони бўлди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.