Ўзбекистон ушу терма жамоаси Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинларидаги иштирокини медаль билан якунлади. Санда йўналишининг -75 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Дониёр Турғунбоев мусобақада ярим финал босқичига қадар етиб келди.
UFC енгил вазн (70 кг гача) тоифасидаги россиялик жангчи Арман Царукян дивизионнинг собиқ чемпиони, грузиялик Илия Топурия ҳамда британиялик Пэдди Пимблетт ўртасидаги эҳтимолий жанг ҳақида ўз фикрини билдирди. «Ким ғалаба қозонади?
UFC чемпиони Жастин Геджининг менежери Али Абдел-Азиз Илия Топурия билан реванш жанги бўлиши мумкинлигини рад этди. «Агар Топурия Геджининг қўлқопларида тошлар бўлган деса, бу илтифотдир.
Усман Нурмагомедов UFC'нинг ҳар қандай жангчиси билан жангни қабул қилишга тайёрлигини айтди. «Мен UFC енгил вазн дивизионининг барчасини, бутун топ-10 таликни уриб чиқишим мумкин.
Ўзбекистон делегацияси Японияда ўтаётган ХХ Осиё ўйинларида учинчи бронза медалини қўлга киритди. Ушу беллашувларида иккинчи медал.
Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинларида Ўзбекистон қиличбозлари ҳам медаллар ҳисобини очди. Рапира баҳсларида иштирок этган Полина Волобуева мусобақада ишончли қатнашиб, ярим финал босқичига қадар етиб борди.
Ўзбекистонда халқаро майдонда юқори натижа қайд этадиган шахматчиларни рағбатлантириш тизими янгиланди. Президентнинг 2026 йил 21 сентябрдаги ПҚ–346-сон қарорига мувофиқ, нуфузли мусобақалар ғолиб ва совриндорлари учун бир марталик пул мукофотлари янги миқдорда белгиланди.
Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида бугун, 23 сентябрь куни 7-тур баҳслари бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистоннинг асосий терма жамоаси Хитойга қарши дона суради.
Ўзбекистонлик спорт афсонаси, 51 ёшли Оксана Чусовитина Япониянинг Аичи-Нагоя шаҳрида ўтаётган 2026-йилги Осиё ўйинларида таяниб сакраш дастури бўйича финалга йўлланма олди. Мусобақанинг саралаш босқичида муваффақиятли қатнашган Чусовитина 13.266 балл тўплаган ҳолда 4-ўринни эгаллади ва финал масаласини ижобий ҳал қилди.
Самарқандда бўлиб ўтаётган Жаҳон шахмат олимпиадасида қозоғистонлик таниқли шахматчи Бибисора Ассаубаеванинг онаси Лиана Танжарикова мусобақада қайси жамоаларни қўллаб-қувватлаётганини маълум қилди. Унинг айтишича, аёллар ўртасидаги баҳсларда ўз ватани Қозоғистонга, эркаклар ўртасида эса Ўзбекистон терма жамоасига мухлислик қилмоқда.
Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Осиё ўйинлари чорак финалидаги рақиби маълум бўлди. "D" гуруҳида Жанубий Корея ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўзаро тўқнаш келди.
Супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри (34-2-1, 24 КО) британиялик собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуага (30-4, 27 КО) кескин мурожаат қилди. «Мен Троя жангчисидек машғулот ўтказяпман.
UFCнинг ўрта вазндаги собиқ чемпиони Исраэль Адесанья испаниялик-грузиялик Илия Топурияга 2026 йил 12 июнь куни Вашингтонда бўлиб ўтган UFC White House — Freedom 250 турнирида мағлубиятга учраганидан сўнг, америкалик Жастин Геджи билан октагонга дарҳол қайтмасликни тавсия этди. «Бундай мағлубиятдан сўнг мен унга Жастин билан жангни қабул қилмасликни маслаҳат берган бўлардим.
Хитойлик 13 ёшли сузувчи Ю Зиди 2026-йилги Осиё ўйинларида кетма-кет иккинчи кун олтин медални қўлга киритиб, яна бир рекорд ўрнатди. У аёллар ўртасидаги 200 метрга комплекс сузиш баҳсида 2 дақиқа 6,10 сония натижа қайд этди.
Калифорния атлетика комиссияси UFC 331 турниридан сўнг жанглардан четлатишлар рўйхатини эълон қилди. Арман Царукянга 30 кун давомида контактли машғулотлар билан шуғулланиш тақиқланди.
Ўзбекистон делегацияси Японияда давом этаётган Аичи-Нагоя-2026 XX ёзги Осиё ўйинларида навбатдаги медални қўлга киритди. Аралаш жанг санъатининг анъанавий йўналишида аёллар ўртасида -60 кг вазн тоифасида иштирок этган Ҳилола Собирова кумуш медаль соҳиби бўлди.
Ўзбекистон делегацияси Японияда давом этаётган Аичи-Нагоя-2026 XX ёзги Осиё ўйинларида навбатдаги медални қўлга киритди. Ушу бўйича кўргазмали чиқиш дастурида иштирок этган Дарья Латишева 19,413 балл жамғариб, кумуш медаль соҳиби бўлди.
Осиё ўйинлари футбол мусобақасининг гуруҳ босқичи 3-турида Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Вьетнам U-23 жамоасига қарши майдонга тушди.Учрашувда Равшан Ҳайдаров шогирдлари 2:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.
Осиё ўйинлари 3-тури доирасидаги Вьетнам - Ўзбекистон учрашуви давом этмоқда. Ҳозирча ҳисоб 2:0 вакилларимиз фойдасига.
Ўзбекистон делегацияси Японияда давом этаётган Аичи-Нагоя-2026 XX ёзги Осиё ўйинларида навбатдаги медални қўлга киритди. Аралаш жанг санъатининг modern йўналишида -60 кг вазн тоифасида иштирок этган Фирдавс Атамурадов кумуш медаль соҳиби бўлди.
Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Вьетнамга қарши учрашув учун бошланғич таркиби маълум бўлди. Осиё ўйинларининг футбол мусобақаси 3-тури доирасида Равшан Ҳайдаров шогирдлари бугун Вьетнам терма жамоасига қарши майдонга тушади.
Рим мэри Роберто Гуальтьери Италия пойтахти 2036 ёки 2040 йилги ёзги Олимпия ўйинларини ўтказиш учун ариза топширишга тайёрланаётганини маълум қилди. «Спорт тадбирлари — иқтисодий ўсиш ва шаҳарни ривожлантириш ҳаракатлантирувчи кучидир.
Кутилганидек, 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг 6-тур баҳслари Ўзбекистон-1 терма жамоаси учун ҳам, Ҳиндистон жамоаси учун ҳам ҳар жиҳатдан мураккаб, кучли руҳий босим остида кечди. Ўта ҳаяжонли кечган Ўзбекистон-1-Ҳиндистон қарама-қаршилигининг биринчи тахтасида ҳаракатланган Нодирбек Абдусатторов Праггнанандҳа билан, Жавоҳир Синдоров Аржун Эригайиси билан, Шамсиддин Воҳидов амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджу билан дурангга эришиши ҳар икки жамоа учун Нодирбек Ёқуббоев-Ниҳал Сарин қарама-қаршилиги ҳаёт-мамот масаласини ҳал этадиган баҳс кўринишини олди.
UFC собиқ чемпиони Хамзат Чимаев профессионал спортга 24 ёшида келганини айтиб ўтди. «Ҳар доим оилам ва атрофимдаги барча одамлар учун яхши ҳаёт барпо этишга ҳаракат қилганман.
UFC чемпиони Жастин Геджи жорий йил охиригача октагонга чиқмаслигини айтди ва фаолиятини якунлаши мумкинлигини ҳам истисно этмади. «Очиғи, қарор қабул қилиш ўз қўлимда, аммо мен ҳамма нарсага қулоқ соляпман.
Ўзбекистон делегацияси Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинларида дастлабки олтин медалини қўлга киритди.Карате бўйича -67 кг вазн тоифасида татамига чиққан Абдулваҳоб Рашидов мусобақа давомида барча рақибларини ортда қолдириб, чемпионликка эришди.
Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Японияда давом этаётган Осиё ўйинлари 3-турида Ҳонг Конгни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.Баҳсда Диёра Ҳабибуллаев 34-дақиқада ҳисобни очди.
Ўзбекистон делегацияси Японияда давом этаётган Аичи-Нагоя-2026 XX ёзги Осиё ўйинларида навбатдаги медалини қўлга киритди. Аралаш жанг санъатининг modern йўналишида -71 кг вазн тоифасида иштирок этган Нодирбек Шавкатов бронза медали соҳиби бўлди.
Лос-Анжелесда (АҚШ) бўлиб ўтган UFC 331 турнирининг баъзи иштирокчилари олган гонорарлар миқдори ошкор қилинди. Калифорния штати спорт комиссияси маълумотларига кўра, Арман Царукян Маурисио Руффига қарши жанг учун 350 минг доллар олган.
UFC президенти Дана Уайт Хамзат Чимаевнинг навбатдаги жанги бўйича режалари борлигини маълум қилди. «Чимаев бўйича режалар борми? Ҳа.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.