Бугун БАА пойтахти Абу-Дабида дзюдо бўйича навбатдаги «Катта дубулға» турнири старт олади. 59 мамлакатдан 400 нафарга яқин спортчи қатнашадиган мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг 13 нафар вакили медаллар учун кураш олиб боради.
АҚШнинг Сент Луис шаҳрида ўтаётган Clutch Chess: Champions Showdown турнирининг иккинчи куни якунланди. Турнирда жами 4 нафар шахматчи — Жавоҳир Синдоров, Ҳикару Накамура, Фабиано Cаруана ва Рамешбабу Праггнанандҳаа иштирок этмоқда.
Черногориянинг Будва шаҳрида 19 ёшгача бўлган боксчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз ниҳоясига етди. Нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 8 та медалга сазовор бўлди.
UFC 24 октябрь куни Абу Дабида ўтказилган турнирдан кейин янги рейтингни эълон қилди. Унга кўра, ўзбекистонлик жангчи Рамазон Темиров энг енгил вазн тоифасида 3 ўрин пастлаб, 10-поғонадан жой олди.
Турнир жами 4 нафар шахматчи ўртасида ўтказилмоқда. Булар Жавоҳир Синдоров, Ҳикару Накамура, Фабиано Cаруана ва Рамешбабу Праггнанандҳаа.
Черногориянинг Будва шаҳри мезбонлик қилган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Қизиқарли ва муросасиз жангларга бой бўлган жаҳон биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси муносиб иштирок этиб, 4 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза — жами 8 та медални қўлга киритди.
Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ўтаётган спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатининг бугунги куни терма жамоамиз учун муваффақиятли ўтди. Юнон-рум кураши баҳсларида вакилларимиз биттадан кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлишди.
Жавоҳир Синдоров бўлажак жаҳон чемпионлиги баҳсида Гукеш Доммаражуга қарши имкониятларини деярли тенг деб ҳисоблайди. АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида ўтаётган Clutch Chess: Champions Showdown турнири вақтида журналист ундан икки шахматчининг ғалаба қозониш эҳтимолини фоизларда баҳолашни сўради.
Англиялик шахматчи Бодҳана Сиванандан аёллар ўртасида халқаро спорт устаси (IM) унвонини қўлга киритиш учун зарур бўлган барча талабларни бажарди. У бу натижага 11 ёш, 7 ой ва 16 кунлигида эришиб, 1988 йилдан бери сақланиб келаётган рекордни янгилади.
UFC жангчиси Арман Царукян енгил вазн тоифасида Александр Волкановскига қарши эҳтимолий чемпионлик жангида иштирок этишга тайёр. Аввалроқ Волкановски Царукян билан жанг қилиш эҳтимолини истисно этмаганди.
UFCнинг ярим ўрта вазн тоифасидаги чемпиони, россиялик Ислам Махачев UFCнинг 77 кг гача бўлган вазн тоифасидаги рейтингида иккинчи ўринда турган бразилиялик Карлос Пратесга қарши 2027 йил 30 январь куни Торонто шаҳрида бўлиб ўтадиган UFC 336 турнирида жанг қилишга нима учун рози бўлмаганини тушунтирди. "Пратес ва Моралес ўзаро жанг қилиб, ким чемпионлик камари учун ҳақиқий даъвогар эканини аниқлашади.
UFCнинг ярим енгил вазн тоифасидаги чемпиони, австралиялик Александр Волкановски UFCнинг 70 кг гача бўлган вазн тоифасидаги рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб турган, Арманистон ва Россия номидан иштирок этувчи Арман Царукянга қарши ҳам енгил вазн тоифасидаги чемпионлик камари учун жанг қилишга тайёрлигини айтди. "Албатта.
UFC президенти Дана Уайт оғир вазн тоифасидаги ташкилот рейтингида иккинчи ўринда турган россиялик Александр Волковга 120 кг гача бўлган вазн тоифасида чемпионлик камари учун жанг қилишни кафолатламади. Бу Волков ватандоши Ризван Куниеевга қарши жангда ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонганидан кейин содир бўлди.
Будва шаҳрида (Черногория) бокс бўйича У-19 тоифасидаги жаҳон чемпионати ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Ярим финал беллашувлари якунига кўра, терма жамоамизнинг олти нафар аъзоси ҳал қилувчи босқич йўлланмасини қўлга киритди.
Мусобақанинг энг кўп ҳақ олган иштирокчиси ярим енгил вазн тоифасидаги UFC чемпиони Александр Волькановски бўлди. У Мовсар Евлоевни нокаут эвазига мағлуб этиб, чемпионлик камарини муваффақиятли ҳимоя қилганидан сўнг 1 миллион 185 минг доллар гонорага эга бўлган.
Шахмат бўйича собиқ жаҳон чемпиони Гарри Каспаров Антверпендаги мусобақа олдидан бўлиб ўтган матбуот анжуманида Гукеш ва Синдоров ўртасидаги жаҳон тожи учун кечадиган бўлажак баҳс ҳақида фикр билдирди. “Менинг фикримча, Синдоров кўпроқ томошабоп ўйин намойиш қилади, аммо тажриба муҳим.
Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Қозоғистонда ўтаётган жаҳон чемпионатида дастлабки медалига сазовор бўлди. Юнон-рум кураши бўйича -60 кг вазн тоифасида иштирок этган юртдошимиз Алишер Ғаниев бронза медалига эга чиқди.
UFC бош директори Дана Уайт россиялик Пётр Ян ва грузиялик Мераб Двалишвили ўртасидаги UFC 333 турнири доирасида Абу-Дабида (БАА) бўлиб ўтган учинчи жанг ҳақида фикр билдирди. Пётр Ян ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонди — 48:47, 48:47, 48:47. "Жангдан кейин Мераб бизга нима деди?
UFC президенти Дана Уайт нима сабабдан UFC 336 турнири доирасида 30 январь куни Ислам Махачев ва Карлос Пратес ўртасидаги жангни ташкил этишнинг имкони бўлмаганини айтди. "Махачев ўртача ҳисобда йилига бир марта жанг қилади.
27 октябрдан 8 ноябрга қадар Хитойнинг Нинбо шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. 500 нафардан зиёд спортчи иштирок этиши кутилаётган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 8 нафар атлет билан қатнашади.
БАА пойтахти Абу Даби шаҳрида ўтказилган UFC 333 турнири доирасида ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси Рамазон Темиров Буюк Британия вакили Лонер Каванага қарши октагонга кўтарилди. Ўта енгил вазн тоифасида кечган ушбу жанг ўзбекистонлик спортчининг мағлубияти билан якунланди.
Японияда бўлиб ўтган Аичи–Нагоя-2026 Пара Осиё ўйинлари якунланди. Мусобақада иштирок этган Ўзбекистон делегацияси жами 145 та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни банд этди.
24 октябрдан 1 ноябрга қадар Қозоғистоннинг Остона шаҳрида спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Дунёнинг энг кучли кураш усталари иштирок этадиган дунё биринчилигида Ўзбекистон вакиллари ҳам медаллар учун баҳс олиб боради.
Черногориянинг Будва шаҳрида бокс бўйича U19 жаҳон чемпионати давом этмоқда. Мусобақанинг навбатдаги куни ҳам Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари муваффақиятли иштирок этди.
Аичи-Нагояда V Пара Осиё ўйинлари давом этмоқда. Мусобақада ўзбекистонлик спортчилар муваффақиятли иштирок этиб, бирин-кетин медалларни қўлга киритишмоқда.
Ўзбекистонлик таниқли шахматчи Нодирбек Абдусатторов Украинанинг машҳур Natus Vincere (NAVI) киберспорт клуби билан ҳамкорликни давом эттиради. Клуб расмий сайтида эълон қилинишича, ўзбекистонлик гроссмейстер билан шартнома узайтирилган.
Эстониянинг ERR давлат телерадиокомпанияси Дакарда бўлиб ўтадиган ўсмирлар Олимпия ўйинларининг очилиш ва ёпилиш маросимларини трансляция қилмайди. Бунга мусобақада Россия ва Беларусь спортчиларининг ўз миллий рамзлари остида иштирок этиши сабаб қилиб кўрсатилган.
Япониянинг Аичи–Нагоя шаҳрида ўтаётган Пара Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси муваффақиятли иштирок этишда давом этмоқда. Мусобақанинг навбатдаги кунида спортчилар 7 та олтин, 8 та кумуш ва 8 та бронза, жами 23 та медални қўлга киритди.
Ўзбекистонлик UFC жангчиси Рамазон Темиров 24 октябрь, шанба куни Абу Дабида британиялик Лонер Каванага қарши октагонга кўтарилади. Спортчи мазкур баҳсдан олдин ўтказилган матбуот анжуманида иштирок этиб, рақиби ва кейинги режалари ҳақида фикр билдирди.
Қозоғистон Республикасининг Актау шаҳрида бўлиб ўтган дзюдо бўйича катталар ўртасида Осиё очиқ кубоги мусобақасида Наманган вилоятининг Тўрақўрғон тумани спорт мактаби тарбияланувчиси Фотимахон Турсунбоева 48 килограмм вазн тоифасида татамига тушиб, барча рақибларидан устун келган ҳолда ғолибликни қўлга киритди. Эътиборлиси шундаки, мазкур ажойиб натижа орқали Фотимахон халқаро рейтинг очколарига 500 очко қўшиб, ўз рейтингини янада мустаҳкамлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.