Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўғил болалар ўртасида футбол ва мини-футбол, қизлар ўртасида эса мини-футбол бўйича ДХХ кубоги мусобақалари уч босқичда ташкил этилмоқда.
Бугун пойтахтда иштирокчи жамоалар вакиллари, ташкилотчилар ҳамда футбол мутасаддилари иштирокида мусобақанинг республика босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Қуръа натижаларига кўра, жамоалар 17–22 август кунлари «Бунёдкор» академияси майдонларида ўзаро баҳс олиб боради.
Мусобақанинг финал учрашуви 22 август куни «ЖАР» стадионида ўтказилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.