Капитан Бобурмирзо Пардаев Самарқандда сўнгги манзилига кузатилди

Капитан Бобурмирзо Пардаев Самарқандда сўнгги манзилига кузатилди

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги турар жойда содир бўлган ёнғинни ўчириш вақтида ФВВ қутқарувчиси, капитан БобурмирзоПардаев ҳалок бўлди.

«Махсус қутқарув батальони отряд командирининг ўринбосари — гуруҳ командири, капитан Бобурмирзо Пардаев ҳам жасорат кўрсатиб, инсонлар ҳаётини қутқарди. Бироқ ёнғинни бартараф этиш жараёнида капитан қаҳрамонларча ҳалок бўлди», — дейилади ФВВ хабарида.

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида ёнғинни бартараф этиш жараёнида хизмат вазифасини бажараётган вақтида ҳалок бўлган ФВВ Махсус қутқарув батальони гуруҳ командири, капитан Бобурмирзо Пардаев Самарқанд вилоятида сўнгги манзилига кузатилди.

Маросимда марҳумнинг оила аъзолари, яқинлари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти ва юзлаб ҳамкасблари иштирок этди.

Капитан Бобурмирзо Пардаев фуқаролар ҳаёти ва хавфсизлигини асраш йўлида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлди.

Унинг жасорати, касбига садоқати ва фидойилиги ҳамкасблари ҳамда яқинлари хотирасида сақланиб қолади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.