Янги ўқув йили учун 1-синфга қабул 20 июндан бошланади

Янги ўқув йили учун 1-синфга қабул 20 июндан бошланади


2024-2025-ўқув йили учун 1-синфга қабул 20 июндан бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Регламентга мувофиқ, 1-синфга қабул жараёнлари 2 босқичда амалга оширилади:

1-БОСҚИЧ: 20-июндан 31-июлгача микро-ҳудуд доирасида,

2-БОСҚИЧ: 1-августдан 15-августгача микро-ҳудуддан ташқарида.

1-синфга қабул жараёнлари қуйидаги туман, шаҳарларда электрон шаклда давлат хизматлари орқали амалга оширилади.

Бунда ота-оналар 20 июндан бошлаб my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ариза топширишлари мумкин.

Давлат хизматлари кўрсатилмайдиган ҳудудларда 1-синфга қабул қилинган ўқувчилар вазирлик электрон тизими (adm.maktab.uz)га киритилади.

Маълумот учун: “Таълим тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, болалар 7 ёшга тўладиган йилда мактабга қабул қилинади. Бу йил 1-синфга 2017 йилнинг 31 декабрига қадар туғилган болалар қабул қилинади.

Электрон қабул жараёнлари юзасидан Вазирлик Cаll-марказининг 71-203-07-04 рақами ёки телеграмдаги @mymaktab_uz расмий канали орқали қўшимча маълумот олиш мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.