Андижонда қорамолларда янги касаллик тарқалдими?

Андижонда қорамолларда янги касаллик тарқалдими?


Ижтимоий тармоқларда қорамолларда янги касаллик учраётгани ва Андижондаги қорамол ва чорва бозорлари тозалов учун ёпилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Вилоят ҳокимлиги мазкур хабарларга муносабат билдиришича, орамолларда янги касаллик тури аниқланмаган.

Андижон вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Дилмурод Қаюмовнинг таъкидлашича, касалликка гумон қилинган қорамоллар назоратга олиниб, таҳлил текширувлари ўтказилмоқда.

Қайд этилишича, вилоятда эпизодик вазият барқарор. Ҳайвон бозорлари ветеринария мутахассислари томонидан назоратга олинган. Деҳқон бозорларида гўшт ва гўшт маҳсулотлари тўлиқ ветеринария назорати остида истеъмолга чиқарилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.