Олимпиада стартидан олдин Париж ҳукумати савдо нуқталарига махсус тақиқ қўйди

Олимпиада стартидан олдин Париж ҳукумати савдо нуқталарига махсус тақиқ қўйди

2024-йилги Олимпия ўйинлари бошланишига бир ҳафтадан камроқ вақт қолганида Франция ҳукумати Париж — 2024 логотипи туширилган металл сув идишларини сотувдан чиқариб ташлади. Чунки унинг таркибида ҳаддан ташқари миқдорда бисфенол А моддаси борлиги аниқланди.

Қайд этилишича, Франциянинг Vilac компанияси томонидан ишлаб чиқарилган бутилкаларда ушбу кимёвий моддалар миқдори стандартларга жавоб бермайди.

Ушбу сув идишлари Францияда 2023-йил август ойи охиридан бери сотилади.

Пластмасса ишлаб чиқаришда кенг қўлланиладиган Бисфенол А кўкрак саратони ва бепуштлик каби касалликларга алоқадорлиги сабабли 2015 йилдан бери Францияда тақиқланган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.