Қайд этилишича, фуқароларнинг 85 фоизи Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) томонидан россиялик спортчиларга нисбатан қўйилган чекловларни адолатсиз деб ҳисоблайди.
Сўров Россиянинг барча минтақаларининг 18 ёшдан ошган 5000 нафар аҳолиси ўртасида ўтказилди.
“Россия фуқароларининг 24 фоизи 2024-йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига боришни режалаштирмоқда, 57 фоизи эса бундай режага эга эмас, россияликларнинг 19 фоизи ҳали якуний қарорга келмаган”, — дейилади университет матбуот хизмати хабарида.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.