ХОҚ киберспорт бўйича Олимпия ўйинларини яратиш қарорини маъқуллади

ХОҚ киберспорт бўйича Олимпия ўйинларини яратиш қарорини маъқуллади

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) киберспорт бўйича Олимпия ўйинларини яратиш қарорини маъқуллади.

Киберспорт бўйича биринчи Олимпия ўйинлари 2025-йилда Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.

Мусобақани ташкил этиш учун ХОҚ Саудия Арабистони МОҚ билан 12 йил муддатга ҳамкорлик қилди.

ХОҚ раҳбари Томас Бах 2023-йил октябрь ойида киберспорт Олимпиадасини ташкил этиш ниятида эканлигини маълум қилган эди.

2023-йил июнь ойида Сингапурда илк бор Олимпия eSport ҳафталиги бўлиб ўтди. Унда 500 мингдан ортиқ киши қатнашди, трансляцияларни 6 миллион томошабин томоша қилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.