Париж — 2024. Бокс. Тўрабек Ҳабибуллаев кучли рақибни таслим этди

Париж-2024. Бокс. Тўрабек Ҳабибуллаев кучли рақибни таслим этди

Бокс бўйича 80 кг вазн тоифасида Олимпиадада дебют қилаётган Тўрабек Ҳабибуллаев илк босқичдаёқ кучли рақибга дуч келди. 20 ёшли ҳамюртимиз филиппинлик Эумир Марсиалга қарши рингга кўтарилди. Ушбу боксчи Токио олимпиадасида бронза медалини қўлга киритган.

Марсиал ўзбек боксчисининг жангни фаол бошлашини кутмаганди. Ҳамюртимиз 1-раундда аниқ зарбалари эвазига ғалаба қозонди. Тўрабек иккинчи бўлимда ҳам фаоллликни пасайтирмади ҳамда бу бўлимни ҳам ўз фойдасига ҳал қилди.

Эумир учинчи бўлимга келиб Ҳабибуллаевни нокаутга учратишга ҳаракат қилди. Аммо ватандошимиз бунга имкон бермади. Якуний баҳолар — 5:0 (29-28, 29-28, 29-28, 29-28, 30-27).

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.