Париж — 2024. Дзюдо. Ўзбекистон терма жамоаси ўтиш ўйинида Кореяга ютқазиб қўйди

Париж-2024. Дзюдо. Ўзбекистон терма жамоаси ўтиш ўйинида Кореяга ютқазиб қўйди

Париж Олимпиадасида дзюдо бўйича мусобақаларнинг аралаш жамоавий тури бўйича ўтиш босқичи бўлиб ўтди.

Унда ўзбекистонликлар Жанубий Корея билан беллашди.

Беллашув Ўзбекистон терма жамоасининг 2:4 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди.

Вакилларимиздан Гулноза Матниязова ҳамда Диёра Келдиёрова ўз баҳсларида ғалаба қозонган бўлса, Давлат Бобонов, Ирисхон Қурбонбоева, Алишер Юсупов ва Муроджон Йўлдошев ютқазиб қўйди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.