Шунингдек, шу куни табдир давом эттирилиб Ш.М.Шерматовга тегишли ва у томонидан Миробод туманида жойлашган уйнинг автотураргоҳига ташлаб кетилган оқ рангли “Дамас” русумли транспорт воситасининг салони холислар иштирокида кўздан кечирилганда 7 номдаги 3951 қутида 149031 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, холислар иштирокида баённома расмийлаштирилиб вақтинча сақловга олинган.
Мазкур холат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов харакатлари олиб борилмоқда, бундан ташқари бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.
Бу турдаги жиноятларни олдини олиш мақсадида бозор ва дўконларга хуқуқий тавсиялар берилиб, уларнинг хуқуқий онги оширилмоқда. Бундан ташқари хар бир тергов идораси ходимлари томонидан ойига тўрт маротаба махалла фуқаролар йиғинлари, идора ва ташкилотларда жиноятларни олдини олиш юзасидан турли мавзуларда чиқишлар ва давра сухбатлари ўтказилиши йўлга қўйилган. Бу билан тергов идоралари ходимлари фуқароларни жиноят қурбонига айланишларини олдини олишга ўз хиссаларини қўшмоқдалар.
Хурматли фуқаролар пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш анча миқдорда ёхуд шундай ҳаракатлар учун ма’мурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 2501-моддаси Пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомиласи бўйича жавобгарлик белгиланган бўлиб зеро кишининг қонунни билмаслиги унинг жавобгарлигидан озод қилинишига сабаб бўлмайди.
Миробод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими
катта суриштирувчиси маёр
Ж.А.Бегматов
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.