Гендер тенглиги ва ресурсларни барқарор бошқариш: Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги учун янги стратегиялар

Гендер тенглиги ва ресурсларни барқарор бошқариш: Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги учун янги стратегиялар

Гендер тенглиги БМТнинг 2030-йилгача Барқарор ривожланиш кун тартибининг устувор йўналиши бўлиб, инклюзив ва барқарор ўсишга эришишнинг асосий омили ҳисобланади. У камбағалликни қисқартириш, тенгсизликни бартараф этиш ва ижтимоий фаровонликни оширишда ҳал қилувчи рол ўйнайди. Шу аснода ФАО аʼзо давлатларни гендер тенглиги мақсадларига эришишга қаратилган сиёсий тамойилларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда, айниқса, меҳнат ресурсларининг катта қисмини аёллар ташкил этувчи қишлоқ хўжалиги соҳасида фаол қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда қурғоқчиликка учраган экотизимлардаги ўрмонлар ва яйловларни барқарор бошқариш” ГCП/УЗБ/020/ГФФ лойиҳасини амалга оширмоқда.
Гендер тенглиги ва ресурсларни барқарор бошқариш: Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги учун янги стратегиялар
Мазкур лойиҳа доирасида “Ҳеч ким ортда қолмаслиги керак” тамойили асосида қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда гендер ёндашувларини жорий этиш бўйича Стратегия лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ҳужжатни сифатли ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун асосий тамойилларни муҳокама қилиш ва якдил хулосалар чиқариш учун давлат органлари, академик доиралар вакиллари ва гендер тенглиги соҳасидаги экспертларни жалб қилиш муҳим аҳамиятга эга.

Шу боис, лойиҳа мутасаддилари томонидан куни кеча ушбу стратегия муҳокамасига бағишланган анжуман ўтказилди. Унда мулоқот, фикр алмашиш, ҳужжатни амалга ошириш бўйича амалий қадамлар белгилаб олинди. Та’кидлаш жоиз, ушбу ҳужжат барча учун тенг имкониятларни та’минлаш, қишлоқ хўжалиги ресурсларини барқарор бошқариш ҳамда қарор қабул қилишда аёллар иштирокини оширишга қаратилган. Мавжуд гендер тўсиқларини камайтириш, ресурслардан, молиялаштириш ва та’лим имкониятларидан адолатли фойдаланишни таъминлашга ёрдам берадиган механизмларни яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Гендер тенглиги ва ресурсларни барқарор бошқариш: Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги учун янги стратегиялар
«2021-йилда Олий Мажлис Сенати томонидан гендер стратегияси қабул қилинган. Унда ҳар бир вазирлик ва ташкилот ўзининг гендер стратегиясини ишлаб чиқиши таклиф этилган эди. Қишлоқ хўжалиги соҳасида гендер стратегиясининг ишлаб чиқилиши нима учун муҳим? Биламизки, бугунги кунда юртимизда қишлоқ аҳолиси умумий аҳолининг 48 фоизидан ортиғини, шундан ярмидан кўпроғини хотин-қизлар ташкил этади. Қишлоқ жойларда яшайдиган аёлларнинг турмуш тарзи ҳам, қиладиган меҳнати ҳам оғир бўлишига қарамай, улар аҳолимиз дастурхонига экологик тоза маҳсулотларни етказиб беришда жуда фаол. Гендер стратегиясида улар учун иш ўринларининг сифатини яхшилаш, шунингдек, молиявий ва ҳуқуқий билимларини ошириш масалалари ўз аксини топган.» – деб таъкидлади Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Малика Қодирхонова тадбир моҳияти ҳақида сўз юритар экан.

Стратегия лойиҳаси етакчи миллий ва халқаро экспертлар, жумладан, ФАОнинг Европа ва Марказий Осиё минтақавий ваколатхонаси мутахассислари иштирокида тайёрланган. “Барқарор ривожланишни гендер масаласини ҳисобга олмасдан туриб амалга ошириш мумкин эмас. Ма’лумки, аёллар қишлоқ хўжалигида асосий рол ўйнайди, кўпинча улар чорвачилик, йиғим-терим ва ерга ишлов бериш билан шуғулланади. Лекин уларнинг ҳуқуқлари ва имкониятлари кўпинча чекланган, шунинг учун яйловларда ер эгаларининг ҳуқуқларини мустаҳкамлашда оқилона ёндашув бўлиши бу аёллар ва эркаклар учун ресурслардан тенг фойдаланишни ўз ичига олиши керак.

Гендер тенглиги ва ресурсларни барқарор бошқариш: Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги учун янги стратегиялар
Ер деградацияси ва тупроқ эрозияси кўрсаткичлари каби мавзуларни муҳокама қилиш жуда муҳим, негаки бу омиллар қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигига, қолаверса, озиқ-овқат хавфсизлигини та’минлашда асосий масъулият кўпинча аёллар зиммасида бўлган оилаларнинг иқтисодий фаровонлигига бевосита таъсир қилади. Иқлим ўзгариши ва ер деградацияси мавжуд тенгсизликни кучайтирмоқда ва шунинг учун аёллар учун ўзгаришларга мослашиш ва янги шароитларда муваффақиятли ишлашга ёрдам берадиган воситалар ва механизмларни ишлаб чиқиш зарур”, — деди ФАО лойиҳаси бош техник маслаҳатчиси Наримон Нишонов.

Шунингдек, тадбир доирасида ихтисослаштирилган ташкилот ва бошқармалар вакиллари учун яна бир семинар ташкил этилди. Иштирокчилар томонидан яйловларда ерга эгалик қилувчиларнинг ҳуқуқларини мустаҳкамлаш (ВГГТ) аҳамияти, шунингдек, нейтрал ер деградацияси (ЛДН) кўрсаткичлари ва тупроқ эрозияси, шўрланиши ҳамда тупроқдаги органик углерод кўрсаткичи (СОC) каби омилларнинг та’сири муҳокама қилинди. Яйловлардан оқилона фойдаланиш, уларни мониторинг қилиш ва бошқаришнинг замонавий усулларини жорий этишга қаратилган тадқиқотлар, Ўзбекистонда яйлов хўжалигини рақамлаштиришга бағишланган лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.