Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунини нишонлаш арафасида 12-январ куни “Янги Ўзбекистон” боғида мамлакатимиз Қуролли Кучлари вакиллари, куч тузилмалари ходимлари, ҳарбий та’лим муассасалари курсантлари ва нопрофессионал югурувчиларни бирлаштирган “Мен Ғолиб Рун” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди.
Оммавий югуриш мусобақаси Ўзбекистон Қуролли Кучлари ва куч тузилмалари ўртасида шоссе югуриши бўйича чемпионат доирасида ўтказилмоқда. Унда иштирокчилар ҳам шахсий, ҳам жамоавий биринчилик учун беллашадилар. Мусобақанинг иккинчи босқичи май ойида, муҳим ва қадрли сана — Хотира ва қадрлаш куни арафасида бўлиб ўтади.
Бу йил “Мен Ғолиб Рун” югуриш мусобақаси илк бор Марказий Осиё юриш ва югуриш академияси томонидан ташкил этилмоқда. Тадбирнинг ҳамташкилотчиси Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси, бош ҳамкори эса – “Ўзбекнефтгаз” аксиядорлик жамияти.
Давлат идоралари орасида ташкилотчилар сифатида Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги иштирок этмоқда.
“Янги Ўзбекистон” боғидан 3 км ва 10 км масофаларга 1500 га яқин югурувчи старт олди. 10 км масофага 800 дан ортиқ ариза келиб тушгани сўнгги йилларда югуришнинг оммалашганидан далолат беради. Узоқ масофаларга тайёргарлик кўриш жисмоний ва уйғун ривожланиш учун вақт, куч ва э’тибор талаб қилади ҳамда ёш ва фаол авлод орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш босқичларидан бири ҳисобланади.
Ватанпарварлик югуриш мусобақасида “Мен Ғолиб” ўтувчи кубоги учун куч тузилмаларининг 7 та жамоаси ва ҳарбий ўқув юртларининг 6 та жамоаси жамоавий биринчилик учун курашди. Улар орасида Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси жамоалари иштирок этди. Ўқув юртлари жамоаларини эса Қуролли Кучлар академияси, Жамоат хавфсизлиги университети, ИИВ Академияси, ФВВ Академияси, Давлат хавфсизлик хизмати Академияси ва Давлат божхона қўмитаси институти курсантлари тақдим этдилар.
“Ўзбекистоннинг ҳақиқий ватанпарварларидан бўлган, кечаю кундуз мамлакатимиз осойишталиги ва фаровонлиги қўриқчиси бўлиб турган инсонлар билан бир сафда бўлиш катта шараф, – деди тадбирнинг очилишида Адҳам Икрамов. – “Мен Ғолиб Рун” спорт югуриш мусобақаси – бу барча куч тузилмалари ходимлари, ҳарбий идоралар, уларнинг оилалари ва ёш курсантлар, Ватан равнақи йўлида машаққатли хизмат йўлини танлаган ҳарбий олий ўқув юртларининг битирувчиларига муносиб хизматлари учун миннатдорлик билдириш имкониятларидан биридир”.
Ватанпарварлар байрамини нишонлаш мақсадида “Мен Ғолиб Рун” 3 километрлик югуриш мусобақасига ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакилларининг оилалари, шу жумладан катта-кичик авлод фарзандлари ҳам қўшилдилар.
Мен Ғолиб Рун мусобақасининг умумий соврин жамғармаси 76 миллион сўмдан ошди. Иштирокчилар қуйидаги номинациялар бўйича тақдирланди: эркаклар ва аёллар ўртасида 3 ва 10 км масофада мутлақ ғолиблик, эркак ва аёл курсантлар ўртасида жамоавий биринчилик, куч тузилмалари вакиллари орасида эркаклар ва аёллар жамоавий биринчилиги. Ташкилотчилар томонидан оилавий югуриш иштирокчилари ҳамда 3 ва 10 км масофаларда турли ёш тоифаларидаги эркаклар ва аёллар учун алоҳида номинация белгиланди.
Шахсий биринчиликда ғалабани қуйидагилар қўлга киритди:
3 км (еркаклар):
1.Елдор Ботиров
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.