Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Озиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) нинг АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (ЮСАИД) томонидан молиялаштирилаётган “Глобал саломатлик хавфсизлиги – Ўзбекистонда ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш, “ягона саломатлик” ва антимикроб резистентлик борасида салоҳиятни ошириш ва зооноз таҳдидларни юмшатиш” лойиҳаси доирасида Ҳайвонлар соғлиғини ҳимоясида эпидемиологик кузатув ва хавфни баҳолаш бўйича 5 кунлик ўқув семинари бўлиб ўтмоқда.
Ушбу ўқув дастурида эпидемиологик кузатувнинг устувор йўналишлари, хавф гуруҳлари ва соҳадаги амалий усуллар муҳокама қилинади. Ҳайвонлар соғлиғи билан боғлиқ муаммолар, ҳайвонлар касалликларига қарши курашиш шунингдек, ҳайвонлардан одамларга юқадиган касалликларга қарши курашиш, ҳамда ҳайвонларни муҳофаза қилиш соҳасида, халқаросавдо-сотиқда озиқ-овқат маҳсулотлари, айниқса чорвачилик маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш каби долзарб масалаларга алоҳида эътибор қаратилади.
«Ўзбекистонда ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш ва эпидемиологик кузатувни такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар жуда муҳим. Бу ўқув семинари, маҳаллий мутахассисларга замонавий кузатув ва хавфни баҳолаш усулларини ўрганиш имконини беради, бу эса ҳайвонлар соғлиғи ва инсонлар саломатлигини муҳофаза қилишда янги босқичга олиб чиқади», дейди Жаноб Хавьер.
Тренинг давомида қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:
1. Эпидемиологик кузатув тадбирларини, шу жумладан устувор йўналишлар ва хавф гуруҳларини аниқлашни амалий амалга ошириш.
2. Дала хавфини сифатли баҳолашни ўтказиш, шу жумладан патогенларнинг йўлларини аниқлаш ва батафсил баён қилиш.
3. Ўзбекистондаги устувор касалликларга тегишли мисоллар ёрдамида соҳада операцион хавфларни баҳолашни ўтказиш.
4. Амалий долзарблиги ва қўлланилишини таъминлаш учун амалий тадқиқотлар устида ишлаш.
5. Электрон ҳайвонлар саломатлиги маълумотларини бошқариш тизимларига ўтиш учун маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш учун оддий рақамли воситалардан фойдаланиш.
Семинар сўнгида Иштирокчилар ҳайвонлар соғлиғи бўйича самарали кузатув фаолиятларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун асосий эпидемиологик принципларни қўллаш, Ҳайвонлар соғлиғи масалаларини бошқариш учун хавфни баҳолаш принципларини қўллаш, Ҳайвонлар соғлиғи хавфларини аниқлаш ва баҳолаш учун тизимли сифатли баҳолашни амалга ошириш каби кўникмаларга эга бўлишади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.