Тошкентдан Янгийўл, Чиноз ва Сирдарё туманларига замонавий электропоезд ҳаракати йўлга қўйилади

Тошкентдан Янгийўл, Чиноз ва Сирдарё туманларига замонавий электропоезд ҳаракати йўлга қўйилади


Президент ҳузуридаги йиғилишда Тошкент шаҳридан Янгийўл, Чиноз ва Сирдарё туманларига қатнайдиган замонавий электропоезд ҳаракатини йўлга қўйиш ишларини жадаллаштириш зарурлиги қайд этилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ҳозирда темир йўл хизматлари экспортининг 50 фоизи транзит юк ташишга тўғри келмоқда.

Бу борада 2030 йилга бориб, транзит юк ҳажмини 22 миллион тоннага етказиш режа қилинган.

Шу боис мутасаддиларга 72 та замонавий йўл бўйи сервис объектларини қуриш учун автомобиль йўллари ёқасидаги бўш ерларни тадбиркорларга бериб, ишга тушириш топширилди.

Йирик мультимодал логистика марказлари сонини 2 карра кўпайтириш бўйича уч йиллик дастур қабул қилиб, ишларни бошлаш вазифаси қўйилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.