Ўзбекистон делегацияси Туркияда ҳокимлар учун ўтказилаётган малака ошириш дастурида иштирок этмоқда. Ташриф доирасида 10 феврал куни Туркиянинг Коня шаҳрида “Юксалиш” ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов ва Турк дунёси муниципалитетлари иттифоқи президенти, Коня мери Иброҳим Aлтай ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Маълумот учун: Коня Туркиянинг энг йирик шаҳарларидан бири бўлиб, бой тарихи ва маданий мероси билан машҳур. Бундан ташқари, у муҳим саноат ва қишлоқ хўжалиги маркази ҳисобланади. Шаҳар доимий равишда турли давлатлардан келган сайёҳларни ўзига жалб этади. Шунингдек, бу ерда ёшларнинг ўсиши ва ривожланиши учун ҳам кенг имкониятлар мавжуд. Коня илмий тадқиқотлар ва IT-сектор тараққиётига ҳисса қўшувчи университетлар ва технопаркларга эга.
Шунингдек, инвесторлар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, халқаро ташкилотлар томонидан молиялаштириладиган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли гуруҳларини қўллаб-қувватлаш бўйича ташаббусларни илгари суриш кўзда тутилган.
Протоколнинг имзоланиши Самарқанд ва Коня ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам бўлиб, тажриба алмашиш ва қўшма ташаббусларни амалга ошириш учун янги уфқларни очиши алоҳида таъкидланди.
Ташриф давомида Коня мериясида мазкур ҳудуддаги арзон уй-жой дастурларига бағишланган тақдимот ҳам ўтказилди. Шунингдек, замонавий шароитда туризмни ривожлантириш истиқболлари мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда иштирокчилар туризм соҳасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш бўйича долзарб масалалар ва имкониятларни муҳокама қилдилар.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.