Тошкентда руҳий ҳолати бузилган аёл мактаб ўқувчисини олиб кетмоқчи бўлди

Тошкентда руҳий ҳолати бузилган аёл мактаб ўқувчисини олиб кетмоқчи бўлди


Бегона аёл мактаб ўқувчисининг қўлидан ушламоқчилиги акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати изоҳ берди.

Жорий йилнинг 10 февраль куни тахминан соат 14.00 ларда Бектемир тумани Билол Нозим кўчасида жойлашган бекат олдида 1990 йилда туғилган, мунтазам равишда руҳий-асаб касалликлари диспансерида даволаниб турувчи Р.Ч., ўзига бегона бўлган мактаб ўқувчисини олдига келиб у билан мулоқотга киришган. Шубҳали кўринган аёл маҳалла фуқароларини кўриб, кетиб қолган. Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида аёл ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.