Наманганда фуқаро тақиқланган усулда балиқ овлади

Наманганда фуқаро тақиқланган усулда балиқ овлади


Наманган вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси тезкор гуруҳи томонидан навбатдаги тунги рейд тадбири ўтказилди.

Поп ҳудудида ўтказилган рейд тадбирида ҳуқуқбузар И. А. тақиқланган усулда балиқ овлаб, олиб чиқиб кетаётган вақтида бошқарма ва туман инспекторлари томонидан қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан фуқародан тушунтириш хати олиниб, унга нисбатан далолатнома ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилди. Шунингдек, И. А. ҳайвонот дунёсига 225 миллион сўм миқдорда зарар етказганлиги аниқланди.

Ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун тўпланган ҳужжатлар прокуратура органларига юборилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.