Интерпол қидирувидаги шахс Мисрдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Интерпол қидирувидаги шахс Мисрдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди


Халқаро қидирувда бўлган шахс Мисрдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА.

Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси ходимлари томонидан ўғирлик ва катта миқдорда товламачилик жиноятларини содир этганлик учун халқаро қидирувга берилган Ўзбекистон фуқароси Т.Х.М. Мисрда эканлиги маълум бўлди.

Қайд этилишича, ушбу шахс Миср ҳудудида бир муддат талабалик мақомида яшириниб юрган. Жорий йил январь ойида Интерполнинг Қоҳира шаҳридаги офиси ва Миср ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан биргаликда ўтказилган тезкор тадбир давомида қўлга олинган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.