Ўзбекистоннинг 9 та ҳудуди аҳолиси газ таъминотидан вақтинча узилди

Ўзбекистоннинг 9 та ҳудуди аҳолиси газ таъминотидан вақтинча узилди


Таъмирлаш ва газ сизиб чиқиш ҳолатларини бартараф этиш ишлари сабабли 20 февраль куни айрим ҳудудларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади, деб хабар бермоқда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ахборот хизмати.

Унга кўра, Тошкент шаҳарнинг Мирзо Улуғбек туманида 10:00 дан 18:00 гача 484 та аҳоли ва 6 та улгуржи истеъмолчи;

Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ ва Қуйи Чирчиқ туманларида 13:00 дан 17:00 гача, Зангиота ва Тошкент туманларида 09:00 дан 17:00 гача 4625 та аҳоли ва 82 та улгуржи истеъмолчи;

Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳри, Боёвут ва Гулистон туманларида 10:00 дан 18:00 гача 16933 та аҳоли ва 209 та улгуржи истеъмолчи;

Бухоро вилоятининг Жондор тумани да 13:00 дан 17:00 гача 580 та аҳоли истеъмолчи;

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳри () ва Қарши туманида 10:00 дан 17:00 гача 7020 та аҳоли ва 22 та улгуржи истеъмолчи;

Сурхондарё вилоятининг Термиз ва Шеробод туманларида 08:30 дан 17:00 гача 13892 та аҳоли ва 365 та улгуржи истеъмолчи;

Навоий вилоятининг Ғазғон шаҳрида 04:00 дан 17:00 гача 1154 та аҳоли ва 11 та улгуржи истеъмолчи;

Хоразм вилоятининг Қўшкўпир ва Шовот туманларида 10:00 дан 17:00 гача 893 та аҳоли ва 12 та улгуржи истеъмолчи;

Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир ва Хўжайли туманларида 14:00 дан 18:00 гача 8110 та аҳоли истеъмолчи.

Таъкидланишича, таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг газ таъминоти қайта тикланади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.