Пойтахтда уй-жой ижара бозори: ўртача таъмирланган хонадонлар учун ижара нархлари пасайишда давом этмоқда

Пойтахтда уй-жой ижара бозори: ўртача таъмирланган хонадонлар учун ижара нархлари пасайишда давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2025-йилнинг февраль ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун таклиф этилган ижара нархлари таҳлил қилинди.

Пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар ижара нархлари 2024-йилнинг ноябрь ойидан бери арзонлаб келаётган бўлса, тўлиқ таъмирланган 3 ва 4 хонали хонадонлар учун ўртача ижара нархларида кўтарилиш кузатилди.

Ўртача таъмирланган уй-жойлар ижараси.
2025-йилнинг февраль ойида ўртача таъмирланган хонадонлар учун ижара нархлари ўтган йилнинг октябрь ойидан бери сезиларли арзонлади:

  • 1 хонали: $323 (ўтган йилнинг октябрь ойига ($331) нисбатан — 2.4%);
  • 2 хонали: $393 (ўтган йилнинг октябрь ойига ($414) нисбатан — 5.2%);
  • 3 хонали: $480 (ўтган йилнинг октябрь ойига ($494) нисбатан — 2.9%);
  • 4 хонали: $545 (ўтган йилнинг октябрь ойига ($623) нисбатан — 12.5%).
Пойтахтда уй-жой ижара бозори: ўртача таъмирланган хонадонлар учун ижара нархлари пасайишда давом этмоқда
Ўртача таъмирланган хонадонлар учун таклиф этилган нисбатан арзон ижара нархлари:
  • Сергели тумани (1 хонали — $297, 2 хонали – $366, 3 хонали – $415, 4 хонали — $423);
  • Олмазор тумани (1 хонали – $288, 2 хонали – $351, 3 хонали – $417, 4 хонали – $488).

    Нисбатан қиммат ижара нархлари:

  • Шайхонтоҳур тумани (1 хонали – $347, 2 хонали – $462, 3 хонали – $568, 4 хонали – $694);
  • Яккасарой тумани (1 хонали – $383, 2 хонали – $511, 3 хонали – $646, 4 хонали – $675).

  • Тўлиқ таъмирланган уй-жойлар ижараси.

Мазкур даврда тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун ижара нархлари ўтган йилнинг октябрь ойидагига нисбатан қуйидагича ўзгарди:

  • 1 хонали: $420 (ўтган йилнинг октябрь ойига ($422) нисбатан — 0.6%);
  • 2 хонали: $592 (ўтган йилнинг октябрь ойига ($600) нисбатан — 1.1%);
  • 3 хонали: $857 (ўтган йилнинг октябрь ойига ($834) нисбатан +2.8%);
  • 4 хонали: $1160 (ўтган йилнинг октябрь ойига ($1118) нисбатан +3.8%).

Тўлиқ таъмирланган уй-жойлар учун таклиф этилган нисбатан арзон ижара нархлари:
  • Сергели тумани (1 хонали – $323, 2 хонали – $417, 3 хонали – $517, 4 хонали – $639);
  • Учтепа тумани (1 хонали – $377, 2 хонали – $436, 3 хонали – $560, 4 хонали – $586).

    Нисбатан қиммат ижара нархлари:

  • Миробод тумани (1 хонали – $485, 2 хонали – $746, 3 хонали – $1051, 4 хонали – $1344);
  • Шайхонтоҳур тумани (1 хонали – $515, 2 хонали – $748, 3 хонали – $1094, 4 хонали – $1462).

  • Ижара нархлари olx.uz (https://www.olx.uz/) платформасидан веб-скрепинг (web scraping) орқали олинган очиқ маълумотлар асосида таҳлил қилинди. Бунда 2025-йилнинг январь ойи учун 35,7 мингта ва февраль ойи учун 37,5 мингта, 2024-йилнинг октябрь ойи учун 43,1 мингта маълумотдан фойдаланилди. Ҳар учта давр учун таҳлиллар нархлар чегарасининг юқори ва пастки 5 фоизлик квантиллари чиқариб ташланганидан кейин амалга оширилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.