Туризм қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкил этилган стендда Ўзбекистоннинг инвестицион, экспорт ва туризм салоҳиятига бағишланган тақдимотлар ўтказилди.
Тадбирда Тошкент ва Урумчи шаҳарлари туризм соҳаси вакиллари ўртасида сайёҳлар сонини ошириш ва туризм инфратузилмасига инвестиция жалб қилиш мақсадида бир қанча ҳамкорлик келишувларига эришилди.
Ма]лумот учун, Хитой телеканали Урумчи шаҳрида бўлиб ўтган кўргазмаларда мамлакатимиз иштироки ҳақида кўрсатув тайёрлади. Унда Тошкент шаҳрининг туристик салоҳиятига алоҳида урғу берилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.