Намойишлар тақиқланганига қарамай, якшанба куни кечқурун юз минглаб турклар яна кўчаларга чиқишган. Полиция намойишчиларга қарши сув ва кўздан ёш оқизувчи газ ишлатмоқда.
Журналист Эрен Гуверчин «Bild»га берган интервьюсида Эрдоған бошқа рақибларидан ҳам Имомўғли каби қўрқишини айтди.
«Сайловлар 3 йилдан кейин ўтказилиши керак. Менимча, Эрдоған узоқ кутмайдиганга ўхшайди. У баҳоналар билан муддатидан олдин сайлов ўтказишни режа қилмоқда. Амалдаги қонунларга кўра, у 2028 йилда яна президентликка номзод бўлишга ҳақли эмас. Энди биз Путин режимига ўхшаш диктатура билан шуғулланмоқдамиз», – деган у.
«Эрдоған энди демократияга тақлид қилишга уринмайди. Сиёсатчилар орасида мухолифатни ҳам, консерваторларни ҳам бирлаштира оладиган ягона Имомўғли йўқ қилингандан сўнг, Эрдоған мамлакат ичида ҳақиқий сиёсий рақобатга эга бўлмайди». – деб қўшимча қилган Гуверчин.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.