29-март куни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда унинг ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва сиркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги томонидан Тошкент шаҳрининг “Янги ҳаёт” тумани, “Янги Чоштепа” МФЙ ҳудудида 30-март — “Зеро WастеДай” (“Чиқиндисиз дунё учун халқаро куни”) муносабати билан оммавий плоггинг эко-аксияси ўтказилди.
Тадбирда нутқ сўзлаган Экология вазири ўринбосари Искандар Қутбиддинов жамоатчилик э’тиборини атроф-муҳитни чиқиндилардан тозалашга қаратиш ва буни тарғиб қилиш муҳим аҳамиятга эга эканлигини та’кидлади.
“Чиқинди билан ифлосланиш бугунги кунда бутун дунёда долзарб муаммолардан бирига айланмоқда. Маълумотларга келиб, 2050-йилга келиб 308 млрд тоннагача чиқинди ҳосил бўлиши тахмин қилинмоқда, шунинг учун атроф-муҳитни чиқиндилардан тозалаш, уларни қайта ишлаш масаласига жиддий эътибор қаратиш лозим. Бугунги аксиядан ҳам мақсад белгиланган ҳудудни тозалаш билан бирга жамоатчилик э’тиборини белгиланмаган жойларга чиқинди ташламаслик ва уларни тозалашга қаратиш, экологик маданиятни юксалтириш, табиатни озода сақлашни тарғиб қилишдир”, — деди у.
“Биз плоггинг учун айнан аҳоли яшайдиган ҳудудни танлаганимиз бежизга эмас. Негаки ушбу ҳудудда бир нечта чиқинди қутилари бор, лекин инсонлар турли пластик идишлар, қоғозлар ва бошқа турдаги чиқиндиларни дуч келган жойга ташлаб кетишган. Мазкур аксия орқали жамоатчиликка ўзимиз яшайдиган ҳудудни чиқиндихонага айлантирмаслик, атроф-муҳитни озода сақлаш кераклигини яна бир бор уқтиришга ҳаракат қилдик. Умид қиламизки, энди аҳоли вакиллари чиқинди ташлаш борасида янада масъулиятлироқ бўлишади”, — деди Заррина Абдуллаева.
«Юртимизда чиқинди соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида аҳолига санитар тозалаш хизматларини кўрсатиш бўйича қамров даражаси 60 фоиздан ошди. Шунингдек, соҳа электр энергияси билан бириктирилди ва бу кўп йиллардан бери ортиб бораётган дебитор қарздорликни бартараф этиш имконини берди. Қолаверса, соҳада шаффофлик ҳамда хизмат кўрсатиш сифатини оширишни таъминлаш мақсадида янги биллинг электрон тизими жорий этилди, — деди у. — Албатта, бу борадаги ислоҳотлар изчил давом эттирилмоқда. Мақсад аҳолини қамраб олиш даражасини 100 фоизга етказиш ва чиқиндиларни иқтисодиётнинг ажралмас бўлагига айлантиришдир».
Аксия давомида атроф-муҳит жами 1 тонна 124 кг чиқиндидан тозаланди. Якунда “Тозалик посбонлари” жамоаси биринчи ўринни (333 кг), “Полигончилар” жамоаси (176,55 кг) ва “Табиат музейи” жамоаси эса (161,5 кг) учинчи ўринни эгаллади.
Якунда энг кўп чиқинди тўплаган жамоалар тақдирланди. Шунингдек, барча иштирокчиларга эсдалик совғалари ва ташаккурномалар топширилди.
Ма’лумот учун, аксия давомида республика бўйича жами 3 минг нафарга яқин иштирокчи томонидан 58 та ҳудуд (150 гектарга яқин) 349,8 тонна чиқиндидан тозаланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.