Қишнинг сўнгги ойида жаҳон марказий банклари расмий олтин захираларини 24 тоннага оширди. Асосий талабни ривожланаётган мамлакатлар — Польша (+29 тонна), Хитой (+5 тонна), Туркия (+3 тонна), Иордания (+3 тонна), Қатар (+2 тонна) ва Чехия (+2 тонна) марказий банклари таъминлади.
Бунинг фонида Ўзбекистон ва Қозоғистон энг йирик сотувчилар қаторига кирди. Ўзбекистон захираларни 12 тоннага, Қозоғистон 8 тоннага камайтирди.
Январь-февраль ойлари якунларига кўра, ҳар икки Марказий банк 2025 йилда соф савдо ҳажми бўйича етакчи бўлиб қолмоқда — йил бошидан буён 4 тоннадан.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.