2025 йил 12 апрел Ўзбекистон фахрийларнинг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси биносида Ўзбекистон “VETERAN” жангчи-фахрий ва ногиронлар Бирлашмаси ташаббуси билан Африка қитъасида жойлашган Ангола Халқ Республикасида 1975-1992 йилларда собиқ Совет Қуролли Кучларининг турли қўшинларида ўз байналмилал бурчини адо этган ўзбекистонлик фахрийларнинг “Қуролдош дўстлар учрашуви” бўлиб ўтди.
Учрашув Ўзбекистон Республикаси мадҳияси билан бошланди ва узоқ Анголада уруш даврида ҳалок бўлган жангчиларнинг руҳини ёд этиш мақсадида бир минутлик сукут эълон қилинди.
Республика “VETERAN” Бирлашма раиси ўринбосари истеъфодаги полковник И.М.Ильясов Россия Федерациясидаги Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) давлатлари Ҳукумат раҳбарлари Кенгаши ҳузуридаги Байналминал- жангчилар ишлари бўйича Қўмитаси раиси Н.М.Шубанинг ўзбекистонлик Ангола байналмиллал-жангчиларга йўллаган табрик сўзини ўқиб эшиттирди.
Республика “VETERAN” Бирлашма раиси Т.П.Мурадов учрашув иштирокчиларни табриклаб, уларни “За оказание интернациональной помощи Республике Анголе” медали ва “1975-1992 йилларда Ангола Халқ Республикасида хизмат қилган ўзбекистонлик байналмиллалчилар” эсдалик китоблари билан тақдирлади.
Республика “VETERAN” Бирлашмаси ва Россия Федерацияси “Союз ветеранов Анголы” аъзоси О.Эгамов ташкилот раиси истеъфодаги полковник Сагачко Вадим Андреевичнинг эсдалик учун Ангола тўғрисидаги китоблар, брошюра ва видеотасвирли дискни Республика “VETERAN” Бирлашмасига тақдим қилди.
Шундан кейин “Қуролдош дўстлар учрашуви” иштирокчилари бир пиёла чой устига таклиф қилинди. Ушбу учрашув Ангола байнналмиллал-жангчилар ўртасида катта таассурот изларини қолдириб, уларни жойларда ёшларни ватанпарварлик ва Ватанга садоқатлик руҳида тарбиялашда ҳамда муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг халқ осойишталиги йўлида олиб бораётган ишларини қўллаб-қувватлашда янада куч-қудратлар бағишлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.