13-апрел куни Ўзбекистон пойтахти яна йилнинг энг йирик ва илҳомлантирувчи спорт тадбирларидан бири — Марказий Осиёдаги югуриш мусобақалари орасида ҳақли равишда етакчи ўринни эгаллаган ВИИ Тошкент халқаро марафони марказига айланди. Бу йил марафонда дунёнинг 52 давлатидан 11 500 га яқин иштирокчи қатнашди — бу марафон ўтказилиши тарихидаги мутлақ рекорддир.
Анъанавий равишда янги югурувчиларни ўзига жалб этадиган қисқароқ 3 километрлик масофа боғ ичида ўтказилди ва катта марафон муҳитини ҳис қилишни истаган барча иштирокчилар учун қулай майдончага айланди.
Марафоннинг асосий тамойилларидан бири инклюзивлик ва имкониятлар тенглиги бўлиб қолмоқда. Тадбир доирасида ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус югуриш мусобақаси ташкил этилди, бу эса спортнинг чегаралар, хурофотлар ва чекловларсиз майдон эканлигини яна бир бор тасдиқлади.
Бир кун аввал, 12 апрел-куни Магиc Cитй боғи 1 ва 3 км масофага Кидс Рун югуриш мусобақалари доирасида ёш иштирокчиларни, шунингдек, 3 км масофага махсус йўналишда скандинавча юриш ҳаваскорларини кутиб олди.
Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова, Ўзбекистон МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров, Енгил атлетика федерацияси раиси Акмалхўжа Мавлонов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори Мансурбек Оллоёров, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Тошхўжаев, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва дипломатик ваколатхоналар вакиллари иштирок этди.
Тошкент марафонининг халқаро э’тирофи унинг Wорлд Атҳлетиcс расмий тақвимига киритилган тадбир мақоми билан тасдиқланади. 2025-йилда маршрут Халқаро марафонлар ва югуриш ассосиасияси (АИМС) томонидан сертификатланди ва масофани ўлчаш «А» тоифадаги эксперт томонидан амалга оширилди, бу эса унинг халқаро стандартларга мувофиқлигини тасдиқлайди ва натижаларнинг глобал даражада тан олинишини таъминлайди.
Бу йилги марафоннинг мукофот жамғармаси 639 миллион сўмни ташкил этди. Мусобақаларда Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Украина, Беларус, Кения, Россиядан 32 нафар профессионал атлет, шунингдек, Ўзбекистоннинг энг кучли югурувчилари иштирок этди.
Марказий Осиё югуриш ва юриш академияси директори Шуҳрат Усмоновнинг сўзларига кўра, совриндорларнинг ёш тоифалари кенгайиши муҳим янгилик бўлди: бу йил совринлар эркаклар ва аёллар ўртасида 15-34, 35-49 ва 50+ ёш гуруҳларида топширилди. Ушбу қарор иштирокчиларнинг кенг доирасини рағбатлантириш ва янги авлод спортчиларини илҳомлантириш имконини берди.
ВИИ Тошкент марафони пойтахтнинг ишбилармонлик ҳаётида ҳам муҳим воқеага айланди: тадбирга мамлакатимизнинг етакчи компания ва ташкилотларидан 212 та корпоратив жамоа келиб қўшилиб, соғлом турмуш тарзи ва жамоавий руҳ тамойилларига содиқлигини намойиш этди.
Марафонни ташкил этиш профессионал штабнинг уйғун иши натижаси бўлди: 85 нафар сертификатланган ҳакам ва мураббий, шунингдек, 115 нафар волонтёрдан иборат жамоа жалб этилди.
Марафон масофасида украиналик Виталий Шафар ғалаба қозониб, ўтган йилги марафон ғолиби беларуслик Владислав Прётовнинг рекордини беш сонияга яхшилади. Бу йил Прямов 2:19:29 натижа билан иккинчи бўлди. Учинчи ўринни қирғизистонлик Иля Тяпкин эгаллади — 2:24:44. У Тошкент марафонининг иккита олтин, иккита кумуш ва иккита бронза медали соҳиби.
Екатерина Тунгускова олтинчи марта шоҳсупага кўтарилиб, кетма-кет иккинчи марта биринчи ўринни эгаллади. У бу йил 2:49:45 натижа билан маррага етиб келди. Иккинчи ўринни Евгения Индина (2:54:32), учинчи ўринни эса Гулнур Елемесова (3:07:43) эгаллади.
Ярим марафон йўналишида кетма-кет иккинчи йил россиялик Ринас Аҳмадеев 1:03:22 ҳисоби билан ғалаба қозонди. Иккинчи бўлиб қирғизистонлик Нурсултан Кенешбеков 1:04:35 натижа билан маррага етиб келди, учинчи бўлиб марафон югуриш бўйича Ўзбекистон етакчиси Шоҳрух Давлатов масофани 1:05:39 да босиб ўтди. Аёллар ўртасида эса Айнушка Халил Қизи ишончли ғалабага эришди — 1:17:01. Иккинчи ўринни Светлана Кудзелич эгаллади, у 1:20:01 вақтни кўрсатди, учинчи ўринни Елена Толстих эгаллади — 1:22:19.
10 километрлик масофада янги рекордлар ўрнатилди. Ҳасан Мирсоатов 30:59 натижа қайд этган бўлса, Алина Ҳакимова аёллар ўртасида 37:06 вақт билан энг яхши натижани қайд этди. Бу кўрсаткичлар Тошкент марафонининг бўлажак иштирокчилари учун янги мезон бўлди.
ВИИ Халқаро Тошкент марафони ғолиблари:
Эркаклар — 3 км
1.Елдор Ботиров — 9:53
2.Диёрбек Аҳмедов — 9:58
Эркаклар — 10 км
1.Ҳасан Мирсоатов — 30:59 (марафон рекорди)
2.Нодирбек Муталипов — 31:15
3.Отабек Тошқуватов — 31:20
Аёллар — 10 км
1.Алина Ҳакимова — 37:06 (марафон рекорди)
Эркаклар
1.Ринас Аҳмадиев — 1:03:27
2.Нурсултон Кенешбеков — 1:04:35
3.Шохрух Давлатов — 1:05:39
Аёллар
Эркаклар
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.