«Ишончим комил, бу ташаббус ҳар томонлама халқимизнинг кўнглидаги иш бўлади. Нега деганда, ҳазрати Бобур – жаҳон тарихида камдан-кам учрайдиган шундай беназир, улуғ зотки, унинг шарафига нафақат кўча ва майдонлар, боғу роғлар, балки алоҳида шаҳар бунёд этсак, албатта арзийди.
Нега деганда, Бобур Мирзо – Темурийлар Ренессансининг муносиб давомчиси, илм-фан, маданият, санъат ва адабиёт, истеъдод ҳомийси бўлган буюк шахсдир.
Унинг ёшлик пайтларидан юртда тинчлик ва адолат ўрнатиш учун олиб борган курашлари, бу йўлда кўрсатган мардлик ва жасорати фидойилик ва ватанпарварлик мактабидир.
Ҳеч шубҳасиз, қомусий билим ва тафаккур эгаси бўлган бу мумтоз аждодимизнинг биргина “Бобурнома” асари учун ҳам унинг шарафига мана шундай гўзал шаҳарчани бунёд этсак арзийди», — деди Президент.
Ушбу ташаббус юртдошларимиз томонидан қизғин қўллаб-қувватланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.