Тошкентда Марказий Осиё махсус хизматлари раҳбарларининг илк учрашуви бўлиб ўтди

Тошкентда Марказий Осиё махсус хизматлари раҳбарларининг илк учрашуви бўлиб ўтди

Пайшанба куни Тошкентда Марказий Осиё давлатлари махсус хизматлари раҳбарларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати матбуот хизмати хабар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокчиларга йўллаган мурожаатномасида МО давлатлари махсус хизматлари мулоқоти минтақавий хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшма ёндашувлар ва таъсирчан механизмларни ишлаб чиқишга хизмат қилиши қайд этилди.

Раҳбарлар хавфсизликка оид замонавий таҳдид ва хатарларни баҳолашда ягона ёндашувларни ишлаб чиқиш, шунингдек, уларни бартараф этиш бўйича ўзаро ҳамкорлик самарадорлигини ошириш масалаларига эътибор қаратди.

Минтақавий хавфсизлик, терроризм, экстремизм, ноқонуний наркотик ва қурол-яроғ айланмасига қарши курашиш, трансмиллий жиноятчилик, ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш ҳамда ҳамкорликнинг бошқа йўналишлари ҳам муҳокама қилинди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.