Колбаса маҳсулотларини сақлаш муддати узайтирилди

Колбаса маҳсулотларини сақлаш муддати узайтирилди


Ўзбекистонда колбаса маҳсулотларини сақлаш, ташиш ва реализация қилиш билан боғлиқ гигиеник талаблар ўзгартирилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилинди.

Эндиликда колбаса маҳсулотларининг яроқлилик муддати аввалгидан сезиларли даражада узайтирилмоқда. Масалан, илгари олий навли қайнатилган колбасалар 72 соатгача (+2…+4°C) сақланиши мумкин бўлган бўлса, ҳозирда:

— Вакуум ёки модификацияланган атмосфера қўлланмаганда — 7–14 кун,

— Қўлланилганда — 30 кунгача 0…+6°C ҳароратда сақланиши мумкин.

Шунга ўхшаш ўзгаришлар бошқа турдаги колбаса маҳсулотларига ҳам тегишли:

— Хом дудланган колбаса:

— Вакуумсиз — 180 кун ( — 2… — 4°C),

— Вакуумли — 120 кун (0…+10°C).

— Ярим дудланган колбаса:

— Вакуумсиз — 15 кун (0…+6°C),

— Вакуумли — 30 кун.

— Сосискалар ва сарделкалар:

— Вакуумсиз — 5–10 кун,

— Вакуумли — 30 кунгача.

— Қайнатилган-дудланган колбасалар:

— Вакуумсиз — 30 кун,

— Вакуумли — 60 кун.

— Қонли ва жигар колбасалари:

— Вакуумсиз — 48–72 соат,

— Вакуумли — 3–5 кун.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, бу ўзгаришлар колбаса маҳсулотларини халқаро стандартларга мослаштириш ва сақлаш муддати давомида сифатни таъминлаш мақсадида амалга оширилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.