Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ФВБга «112» қисқа рақами орқали амалий ёрдам кераклиги тўғрисида мурожаат келиб тушган.
Ушбу мурожаатга асосан, вилоят ФВБ қутқарувчилари зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, махсус техника ва қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида автомобиль каналдан чиқариб олинган.
Билдирилишича, автомобиль масофадан ўт олдирилган вақтда ўзи ҳаракатга келиб, юриб кетган ҳамда ҳудуддан оқиб ўтувчи каналга тушиб кетган.
Маълум бўлишича, автомобилда ҳеч ким бўлмаган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар аниқланмаган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.