Ўзбекистонлик боксчилар Осиё чемпионатида 27 та медалга эга чиқди

Ўзбекистонлик боксчилар Осиё чемпионатида 27 та медалга эга чиқди


Иорданиянинг Амман шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича У15 ва У17 ёш тоифаларидаги Осиё чемпионати ўз ниҳоясига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида 17 ёшли спортчилар ўртасидаги финал жанглари ташкил этилди. Бунда юртимиз боксчилари умумий ҳисобда 8 та олтин, 7 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритишди.

Олтин медалга сазовор бўлган боксчиларимиз қуйидагилар: — 48 кг вазн тоифасида Ҳабибулло Сайназаров, — 57 кгда Асилбек Абдуқодиров, — 63,5 кгда Саидхўжа Садиллахўжаев, — 70 кгда Диёрбек Муродиллоев, қизлар орасида эса — 48 кгда Назокат Мардонова, — 57 кгда Фарзуна Рўзиева, — 60 кгда Рушанабону Исоева ҳамда — 80 кгда Мавжуда Абдусайдова ғолибликни қўлга киритишди.

Кумуш медал эгалари эса қуйидагича: — 54 кгда Бобомурод Боймирзаев, — 60 кгда Аброрбек Шарипов, — 75 кгда Хуршидбек Жўраев, қизлардан — 50 кгда Шодиёна Мелиқўзиева, — 54 кгда Сабрина Чақоманова, — 70 кгда Улбосин Жалғасабоева ва — 75 кгда Самира Тўрғонова иккинчи ўринни эгаллашди.

Шунингдек, бронза медали билан — 52 кгда Асадбек Эсонбоев, +80 кгда Артур Кенесбаев, қизлардан эса — 52 кгда Қумринисо Муҳаммадова ва +80 кгда Соҳибахон Худойбердиева тақдирландилар. Айниқса, — 60 кгда олтин медални қўлга киритган Рушанабону Исоева ўз ёш тоифасидаги энг яхши боксчи деб топилди.

«World Boxing» ташкилоти ҳомийлигида ўтказилган ушбу мусобақада Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида очколар бўйича мутлақ ғолибликни қўлга киритди. Ҳар икки ёш тоифасидаги баҳслар якунида ҳамюртларимиз жами 15 тадан олтин ва кумуш, шунингдек, 12 та бронза медали билан ватанга қайтишадиган бўлди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.