Кўргазмада рақамли технологиялар, техник воситалар ва махсус ускуналар тақдим этилди. Уларнинг асосий мақсади — наркожиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш, таҳдидларни барвақт аниқлаш ва тезкор чоралар кўриш имкониятларини кенгайтиришдан иборат.
Тадбир доирасида Ўзбекистон томонидан янги ташаббус ҳам илгари сурилди. Унга кўра, иштирокчи давлатлар учун наркотрафик, хавфли юклар ва трансмиллий жиноятчиликни тезкор кузатиш имконини берувчи ягона сунъий интеллект платформасини яратиш таклиф этилди.
Мутахассислар фикрича, мазкур платформа ахборот алмашинувини тезлаштириш, таҳлил имкониятларини кенгайтириш ва халқаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилиши мумкин.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.