Қатнашчилар минтақа давлатларининг алоҳида ташаббуслардан Марказий Осиёда ягона туристик маконни шакллантириш босқичига ўтишини муҳокама қилди. Айниқса, трансчегаравий йўналишларни ривожлантириш, сайёҳлар ҳаракатини соддалаштириш ва давлатлар ўртасида инфратузилма ечимларини мувофиқлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон туризм соҳасида минтақавий ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган “Марказий Осиё туристик ҳалқаси”ни ривожлантириш концепциясини тақдим этди. Ташаббус CAREC дастури доирасида ҳамкорликни кенгайтиришнинг амалий воситаси сифатида қўллаб-қувватланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.