Тошкент вилоятидаги газ қуйиш шохобчасида портлаш юз берди: уч киши жабрланди

Тошкент вилоятидаги газ қуйиш шохобчасида портлаш юз берди: уч киши жабрланди


16 июль куни кечқурун Тошкент вилоятининг Зангиота туманида жойлашган пропан автогаз қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлиб, ортидан ёнғин келиб чиққан.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, М — 39 автомобиль йўли ёқасида жойлашган автогаз қуйиш шохобчасида ёнғин чиққанлиги ҳақидаги хабар 22:46 да келиб тушган. Ёнғин пропан сақланадиган резервуар ҳамда газ ташишга мўлжалланган махсус автомобилни қамраб олган. Ёнғин-қутқарув бўлинмалари тезкорлик билан воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни 00:04 га келиб тўлиқ бартараф этган.

Ҳодиса оқибатида уч нафар фуқаро турли даражада жароҳат олган. Уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб борилган.

Портлашдан сўнг ижтимоий тармоқларда кучли чақнаш ва ундан кейин юзага келган ёнғин акс этган видеолар тарқалди.

Ҳозирда ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.