Ўзбекистонда 17 июль куни ҳаво ҳарорати +46 даражагача кўтарилади

Ўзбекистонда 17 июль куни ҳаво ҳарорати +46 даражагача кўтарилади

17 июль куни Ўзбекистонда жуда иссиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб қолади. Синоптиклар маълумотига кўра, республика ҳудуди бўйлаб ёғингарчилик кутилмаяпти. Айрим ҳудудларда эса шарқий шамол кучайиб, чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида кам булутли, ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Шарқий шамол секундига 3–8 метр тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси +26…+28°, кундузи эса +41…+43° бўлади.

Энг юқори ҳарорат Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кузатилиб, кундузи +46° гача етиши прогноз қилинмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво +40…+45° гача исийди.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида кундузи ҳаво ҳарорати +38…+43° атрофида бўлади. Фарғона водийси — Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳам ҳарорат +38…+43° ни ташкил этади.

Республиканинг аксарият ҳудудларида шарқий шамол секундига 13–18 метргача кучаяди. Бухоро ва Навоий вилоятларининг айрим туманларида шамол тезлиги секундига 20–22 метргача етиши мумкин. Айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши эҳтимоли бор.

Тоғли ҳудудларда кам булутли, айрим жойларда ўзгарувчан булутли об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +15…+20°, кундузи эса +30…+35° бўлади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.