Синоптиклар прогнозига кўра, 20 июль, душанба куни мамлакат ҳудудининг катта қисмида аномал иссиқ сақланиб қолади. Фақат шимоли-ғарбий ҳудудларда ҳаво ҳароратининг босқичма-босқич пасайиши бошланади.
21 июль, сешанба кунидан бошлаб эса иссиқ бутун республика бўйлаб чекина бошлайди. Кутилишича, ҳаво ҳарорати 6–9 даражага пасаяди ва узоқ давом этган жазирама иссиқдан кейин аҳолига анча енгиллик олиб келади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.