Ўзбекистон терма жамоаси етакчиси, Олимпиада чемпиони Акбар Жўраев 110 кг вазн тоифасида медаллар учун курашга киришади.
Жўраев ўзбек ва жаҳон оғир атлетикасининг энг номдор вакилларидан бири ҳисобланади. У Токио 2020 Олимпиадасида олтин, Париж 2024 Олимпия ўйинларида эса кумуш медални қўлга киритган.
Шунингдек, ҳамюртимиз икки карра жаҳон ва Осиё чемпиони бўлиб, ўз фаолияти давомида рекорд натижалар ҳам қайд этган.
Бугун Акбар Жўраев навбатдаги жаҳон чемпионати медали учун баҳс олиб боради.
Беллашув Тошкент вақти билан соат 16:00 да бошланади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.