Бирлашган Араб Амирликларининг Ал-Айн шаҳрида ўтказилган FIDE World Junior Blitz Chess Championships U20 мусобақасида ҳамюртимиз муваффақиятли иштирок этди.
Афруза 13 тур давомида 9,5 очко жамғариб, якуний турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллади ва жаҳон вице-чемпионига айланди.
Мазкур натижа ёш шахматчимиз учун халқаро майдондаги навбатдаги муҳим ютуқ бўлди. Афруза Ҳамдамова кучли рақиблар орасида Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.