Шахмат. Бўстонлиқда мукофот жамғармаси 500 млн сўм бўлган Ўзбекистон чемпионати ўтказилади

Шахмат. Бўстонлиқда мукофот жамғармаси 500 млн сўм бўлган Ўзбекистон чемпионати ўтказилади

Жорий йилнинг 16–23 декабрь кунлари шахмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати — Олий лига мусобақаси ўтказилади.

Мусобақа Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Шафран” дам олиш масканида бўлиб ўтади. Чемпионат 11 турдан иборат бўлиб, айлана тизимида ўтказилади. Ҳар бир партияга 90 дақиқа вақт берилади. Шунингдек, ҳар бир юришга 30 сония вақт қўшилади.

Мусобақанинг мукофот жамғармаси 500 миллион сўмни ташкил қилади.

Мукофотлар эркак ва аёл шахматчилар ўртасида алоҳида равишда қуйидагича тақсимланади:

1-ўрин — 60 000 000 сўм;

2-ўрин — 50 000 000 сўм;

3-ўрин — 40 000 000 сўм.

Шунингдек, 12-ўрингача пул мукофотлари берилади.

Мусобақада иштирок этиш ҳуқуқига эга шахматчилар 1 декабрга қадар Ўзбекистон шахмат федерациясига ариза билан мурожаат қилишлари лозим.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.