Ҳамюртимиз 110 кг вазн тоифасидаги даст кўтариш машқида 198 кг натижа кўрсатиб, олтин медални қўлга киритди.
Эътиборлиси, Жўраев ушбу натижа орқали ўзига тегишли жаҳон рекордини ҳам янгилашга муваффақ бўлди.
Шу тариқа, Олимпиада чемпиони жаҳон чемпионатида яна бир бор ўз маҳоратини намойиш этиб, Ўзбекистон ҳисобига олтин медаль тақдим этди.
Мусобақа ҳали якунлангани йўқ. Бироздан сўнг оғир атлетикачилар силтаб кўтариш машқида ҳам медаллар учун баҳс олиб боради.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.