Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президенти ва бош вазирига ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президенти ва бош вазирига ҳамдардлик билдирди

Якшанба куни Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг шимоли-шарқий ҳудудларида юз берган табиий офатлар оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Ҳодиса оқибатида Бангладеш ва Ҳиндистонда камида 42 киши вафот этгани айтилмоқда.

19 июнь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг шимоли-шарқидаги ҳудудларда юз берган табиий офатлар оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан мамлакат президенти Рам Натҳ Ковинд ва бош вазири Нарендра Модига ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Дам олиш кунлари Бангладешда камида 25 киши чақмоқ ёки кўчки оқибатида ҳалок бўлди. Мамлакатнинг яқин тарихидаги энг кучли сув тошқинидан азият чеккан шимоли-шарқий ҳудудларда миллионлаб одамлар уйсиз қолиб кетди, деб хабар берди Reuters.

«Бангладешдаги кўплаб дарёлар сатҳининг хавфли даражага кўтарилиши ҳамда Ҳиндистон тоғлари бўйлаб кучли ёмғир оқими юзага келиши натижасида икки мамлакат чегарасидаги Ассам штатида (Ҳиндистон) сув тошқини ҳодисаси рўй берди. Оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлди», — дейилади хабарда.

«Газета.uz»да реклама

Қайд этилишича, қидирув ва қутқарув ишлари учун минглаб полициячилар, армия ходимлари мамлакатнинг айрим ҳудудларига сафарбар этилган. Ҳозиргача 105 мингга яқин одам эвакуация қилинган, бироқ полиция расмийларининг ҳисоб-китобларига кўра, яна тўрт миллиондан ортиқ одам ёрдамга муҳтож.

Расмийларнинг таъкидлашича, минтақада 3,1 млн одам ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлган, улардан 200 минг нафари сув чиқмаган қирғоқларда, тоғларда ҳамда ҳукуматнинг вақтинча бош паналарида жон сақламоқда.

Фото


Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президенти ва бош вазирига ҳамдардлик билдирди
Фото: REUTERS/Jayanta Dey

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президенти ва бош вазирига ҳамдардлик билдирди
Фото: REUTERS/Anuwar Hazarika

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президенти ва бош вазирига ҳамдардлик билдирди
Фото: REUTERS/Abdul Goni

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президенти ва бош вазирига ҳамдардлик билдирди
Фото: REUTERS/Mohammad Ponir Hossain

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президенти ва бош вазирига ҳамдардлик билдирди
Фото: REUTERS/Abdul Goni

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президенти ва бош вазирига ҳамдардлик билдирди
Фото: REUTERS/Abdul Goni

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президенти ва бош вазирига ҳамдардлик билдирди
Фото: REUTERS/Stringer

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президенти ва бош вазирига ҳамдардлик билдирди
Фото: REUTERS/Stringer

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президенти ва бош вазирига ҳамдардлик билдирди
Фото: REUTERS/Stringer

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.