Владимир Путин Қорақалпоғистонда кўрилган қатъий чораларни қўллаб-қувватлади

Владимир Путин Қорақалпоғистонда кўрилган қатъий чораларни қўллаб-қувватлади

Шавкат Мирзиёв ва Владимир Путин ўртасидаги телефон орқали мулоқотда Россия президенти давлат раҳбари томонидан Қорақалпоғистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича кўрилган қатъий чораларни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

5 июль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Суҳбат аввалида Россия президенти давлат раҳбари томонидан Қорақалпоғистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича кўрилган қатъий чораларни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Ўтган йил ноябрь ойида Москва шаҳрида ўтган олий даражадаги учрашувда эришилган келишувларнинг амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратилди.

«Газета.uz»да реклама

Икки томонлама мулоқотлар ва ўзаро алмашинувлар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди. Жорий йил бошидан ўзаро савдо ҳажми 35 фоизга ошди. Йирик инвестиция лойиҳалари ва маданий-гуманитар ҳамкорлик дастурлари давом эттирилмоқда, дейилади хабарда.

Минтақа кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди, бўлажак тадбирлар режаси, шу жумладан Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши доирасидаги тадбирлар кўриб чиқилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.