Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари телефон орқали мулоқот қилди

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқотда мамлакат раҳбариятининг Қорақалпоғистонда барқарорликни таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4 июль куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Давлат раҳбарлари жорий йил июнь ойида Тошкент шаҳрида ўтган олий даражадаги учрашув якунида эришилган келишувлар ижросининг боришини кўриб чиқдилар.

Суҳбат аввалида Тожикистон президенти Ўзбекистон раҳбарининг Қорақалпоғистонда барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлади.

«Газета.uz»да реклама

Дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Савдо, транспорт ва саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли қўшма лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги қайд этилди.

Тошкент ва Душанбе шаҳарлари ўртасида йўловчи поездлари қатнови йўлга қўйилгани, Зарафшон дарёсида Яван ГЭСи қурилиши лойиҳаси бўйича амалий ишлар бошлангани мамнуният билан қайд этилди.

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви юзасидан фикр алмашилди.

Тожикистон раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, президентлар минтақавий хавфсизлик масалалари, икки давлатнинг минтақавий ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро ҳамкорлиги юзасидан ҳам фикр алмашган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.