Қорақалпоғистондаги тартибсизликлар оқибатида 18 нафар фуқаро вафот этди

Қорақалпоғистондаги тартибсизликлар оқибатида 18 нафар фуқаро вафот этди

1−2 июль кунлари Нукус шаҳридаги бўлиб ўтган намойишлар оқибатида 18 нафар фуқаро вафот этди, 243 киши, шу жумладан, 38 нафар ҳуқуқ-тартибот органлари ходими турли жароҳатлар билан шифохоналарга ётқизилди. Тартибсизликларда қатнашган 516 нафар фуқаро ҳибсга олинди.

1−2 июль кунлари Қорақалпоғистондаги оммавий тартибсизликлар оқибатида 18 нафар фуқаро вафот этди, 243 киши, шу жумладан, 38 нафар ҳуқуқ-тартибот органлари ходими турли жароҳатлар билан шифохоналарга мурожаат қилди. Бу ҳақда душанба куни АОКАда ўтган брифингда Миллий гвардия ҳамда Бош прокуратура масъуллари хабар берди.

Жароҳатланган фуқароларнинг 149 нафарига тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган.

«Ҳозирда касалхоналарда жами 94 нафар бемор даволанмоқда ва оғир аҳволда бўлганлари бор. Шу жумладан, жароҳатланганлар орасида ҳуқуқ-тартибот ходимлари ҳам бор. Масалан, Миллий гвардия Қорақалпоғистон бўйича Қўриқлаш бошқармаси сафдори кўкрак қисмидан ўқдан жароҳатланган», — деди Даврон Жуманазаров.

Қолаверса, яна бир сафдор чап оёқ болдир суяк ёпиқ синиш жароҳатини, жиззахлик ва тошкентлик икки нафар сафдор бош мия очиқ жароҳатини олган.

«Газета.uz»да реклама

Бундан ташқари, 1−2 июль кунлари Нукус шаҳридаги тартибсизликларда қатнашиб, воқеа жойида ушланган 516 фуқаро ИИБга топширилди. Улар билан суриштирув ишлари олиб бориляпти. Суриштирувдан сўнг уларнинг айримлари маъмурий жазо қўлланилиб, қўйиб юборилган.

Миллий гвардия матбуот котибининг маълум қилишича, фавқулодда ҳолат эълон қилингандан сўнг, 3 июлдан 4 июлга ўтар кечаси комендантлик тартибини бузган 110 нафар фуқаро кўчаларда бемақсад юргани учун Ички ишлар идораларига топширилган. 12 та транспорт воситаси жарима майдонига қўйилган.

Хусусан, Нукусдаги патруллик хизмати давомида комендантлик соатига риоя қилмаган 58 нафар шахслар ушланиб, улардан 28 нафарига МЖтКнинг 204-моддаси (фавқулодда холат тартибининг талабларини бузиш) билан баённома тузилган. Қолганлар билан профилактик суҳбат ўтказилган ва уйига қўйиб юборилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.