Олий суднинг собиқ раҳбари Конституциявий судга судья бўлиши кутилмоқда

Олий суднинг собиқ раҳбари Конституциявий судга судья бўлиши кутилмоқда

Президент Конституциявий суддаги вакант судья лавозимига Олий суд раиси лавозимида фаолият юритаётган Козимжон Комилов номзодини таклиф қилди. Олий суд раҳбарлигига эса президент маслаҳатчиси Бахтиёр Исломов номзоди илгари сурилди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Конституциявий суднинг ваколатлари жорий йил 24 август куни тугаётган 6 нафар судьясининг ўрнига номзодлар юзасидан Олий Мажлис Сенатига тақдимномалар киритди.

Ушбу номзодлар:

  • Балкибаева Жанагул Исмайловна;
  • Гафуров Аскаржон Бойисович;
  • Давлетова Кароматжон Худайбергеновна;
  • Исмайлов Рахат Аминбаевич;
  • Рахимов Абдуманноб Кузиевич;
  • Рахманов Акмал Эргашевич.

Улар Сенат томонидан сайланган тақдирда, ўз ваколатларига 24 август кунидан бошлаб киришади.

«Газета.uz»да реклама

Бундан ташқари, президент ўз тақдимномаси билан Конституциявий суд судьяси вакант лавозимига Ўзбекистон Олий суди раиси лавозимини эгаллаб келган Комилов Козимжон Фазиловичнинг номзодини таклиф этди. У мазкур лавозимни 2017 йилда эгаллаган ва 2022 йилнинг 13 июлида қайта тайинланганди.

Олий суднинг собиқ раҳбари Конституциявий судга судья бўлиши кутилмоқда
Бахтиёр Исломов.

Шунингдек, давлат раҳбари ўз тақдимномаси билан Президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Исломов Бахтиёр Жаҳонгировичнинг номзодини Ўзбекистон Олий суди раиси лавозимига кўриб чиқиш учун Сенатга киритди. У 2021 йилнинг ноябрь ойи ўрталарида президент маслаҳатчиси лавозимида Рустам Иноятовнинг ўрнини эгаллаганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.