Ўзбекистон президенти 19 августдаги «Фаол тадбиркор» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисидаги қарорга имзо чекди.
Ушбу кўкрак нишони билан мамлакатда тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўринларини яратиш, инновациялар жорий қилиш, солиқларни ўз вақтида тўлаш, маҳсулот ва хизматларни экспорт қилиш, етук мутахассислар тайёрлаш ҳамда бизнесдаги муваффақиятлари ва ижтимоий фаоллиги билан барчага намуна бўлаётган тадбиркорлар тақдирланади.
«Фаол тадбиркор» кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар ҳақида ҳар йили «Йилнинг илғор тадбиркорлари» китоби чоп этиб борилади.
Шу муносабат билан Шавкат Мирзиёев бу йилги тадбиркорлар мулоқоти олдидан ҳудудлардан 6−8 нафардан, Тошкент шаҳридан эса 16 нафар, умумий ҳисобда 100 нафар тадбиркорни кўкрак нишони билан тақдирлади.
Мукофотланганларнинг тўлиқ рўйхати.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.